Бош саҳифаЯнгиликларРасман: Айни пайтда Грузиядан Россия Федерациясига ўсимлик маҳсулотлари одатдаги тартибда етказиб берилмоқда
МахсусЯнгиликлар

Расман: Айни пайтда Грузиядан Россия Федерациясига ўсимлик маҳсулотлари одатдаги тартибда етказиб берилмоқда

Ўтган ҳафта охиридан бошлаб, Грузиядан Россия Федерациясига асосий мавсумий маҳсулотлар экспорти РФнинг янги талаблари билан боғлиқ ноаниқлик сабаб тўхтатилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2021 йил 29 июндан эътиборан, Россия Федерациясининг пестицидлар ва агрокимёвий моддалар билан хавфсиз ишлаш тўғрисидаги қонунлари кучга кириши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Унга мувофиқ, пестицидлар ҳамда агрокимёвий воситалар билан хавфсиз ишлаш, Россия Федерациясига Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо бўлмаган давлатлар ҳудудидан олиб кириш учун мўлжалланган ўсимлик маҳсулотларини текшириш, ишлаб чиқариш жойларида ва пестицидлар ҳамда агрокимёвий воситалардан фойдаланиш бўйича мажбурий талабларга мувофиқликни текшириш борасида керакли маълумотлар алмашилади.

EastFruit нинг Грузия жамоаси Россия Федерацияси билан савдо ҳолати тўғрисида мамлакатнинг ваколатли органларидан маълумот олди. Грузия миллий озиқ-овқат агентлигининг 2021 йил 29 июндаги маълумотларига кўра, айни пайтда Россия Федерациясига ўсимлик маҳсулотларини олиб киришда махсус чекловлар мавжуд эмас. Бугунги маълумотларга кўра, шафтоли, олма ва голубика Грузиядан ҳеч қандай муаммосиз экспорт қилинмоқда.

Россия Федерациясида пестицидлардан фойдаланиш стандартларига риоя қилиш ва маҳсулот хавфсизлигини назорат қилиш механизмлари кучайтирилганини қайд этиш жоиз. Янги регламент ҳам маҳаллий, ҳам импорт маҳсулотларга нисбатан қўлланади.

Росселхознадзор импорт қилинган маҳсулотларни назорат қилиш учун керак бўлса, ишлаб чиқарувчи мамлакатдан қўшимча маълумот ва пестицидлардан фойдаланиш қоидалари бўйича лаборатория синовлари натижаларини ҳам сўрашга ҳақлидир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин