Бош саҳифаДолзарбРоссия мавсумнинг қизғин палласида Грузиядан маҳсулот олиб киришни таъқиқлайдими ёки экспортёрлар ишлаб чиқарувчи белгилаган нархни пасайтиришга уриняптими?
Долзарб Махсус Мева-сабзавот бозори Янгиликлар

Россия мавсумнинг қизғин палласида Грузиядан маҳсулот олиб киришни таъқиқлайдими ёки экспортёрлар ишлаб чиқарувчи белгилаган нархни пасайтиришга уриняптими?

Грузия мева-сабзавот бозорида бир неча кундан бери ваҳимали хабарлар тарқалмоқда. Сабаби, 2021 йилнинг 29 июнидан бошлаб, Россия Федерациясининг пестицидлар ва агрокимёвий моддалар билан хавфсиз ишлаш тўғрисидаги қонунлари кучга кирганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди. Ушбу қонунга кўра, миллий ташкилотлар пестицидлар ва агрокимёвий воситалар билан хавфсиз ишлаш борасида давлат назоратини таъминловчи ҳамда РФга импорт қилиш учун мўлжалланган ўсимлик манбалари маҳсулотларини текширувчи ваколатли ташкилотлар билан  Евроосиё иқтисодий уюшмасига аъзо бўлмаган давлатлар ҳудудлари, пестицидлар ва агрокимёвий воситалардан фойдаланиш бўйича мажбурий талаблар бажарилишини текшириш ва ишлаб чиқариш жойларида зарур маълумотлар  алмашинуви амалга оширилади.

Мазкур хабарларни, асосан, экспорт партияларини шакллантирувчи ва бозордаги ноаниқлик туфайли мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилиниши тўхтатилганидан шикоят қилувчи савдогарлар тарқатмоқда. Натижада, Грузиянинг асосий экспорт  маҳсулотлари ҳисобланмиш голубика ва шафтоли нархи пасайиб кетди. Ваҳоланки, ҳозир – баҳорги совуқ туфайли кеч бошланган мавсумнинг энг қизғин палласи.

Ўтган ҳафта шафтоли ва нектарин ҳосилини йиғиш мавсуми бошланди. Шафтолидан кўра талабгирроқ саналган нектариннинг нархи 1,8-2 лари / кг (0,57 – 0,64 доллар)дан икки кун ичида 1,30-1,50 / кг (0,40 – 0,48 доллар) га тушди. Ҳолбуки, фермерлар ўз маҳсулотларига нисбатан юқори нарх ва талабни кутишган эди. Бу йил экспорт жараёнида 36 та совутиш хўжалиги иштирок этмоқда, ўтган йили улар сони атиги 23 та эди.

Шунингдек ўқинг: Кахетия (Грузия)даги фермер хўжаликлари шафтоли ҳосилини йиғишга тайёр

Голубика нархлари ҳам  арзонлашди – экспорт партияларини шакллантирувчи совутиш хўжаликлари ушбу резаворни кг учун 3 доллардан қабул қилмоқда! Тўғридан-тўғри экспортни амалга оширувчи йирик ишлаб чиқарувчиларнинг фикрига кўра, нарх нафақат ноаниқлик, балки Сербия ишлаб чиқарувчиларининг Россия бозорига чиқиши туфайли пасайган, айни пайтда Грузиянинг экспорт нархи 5-5,50 долларни ташкил этмоқда.

Янги талаблар тўғрисидаги маълумотлар вазирликнинг бир нечта расмий манбалари томонидан тасдиқланди. Аммо мева-сабзавот маҳсулотларига қўйиладиган талаблар бўйича тафсилотлар ва текширув жараёни қандай бўлиши ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ. Фермерларнинг сўзларига кўра, озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги вакиллари Кахетиядан лаборатор таҳлил учун маҳсулот намуналарини олишган, аммо таҳлилдан мақсад ва унинг  тафсилотлари номаълум.

Расмий маълумотларга кўра, ўтган йили Грузия 9 279 тонна шафтоли, 16 016 тонна нектарин ва 663 тонна голубика экспорт қилди. Шафтоли ва нектариндан тушадиган экспорт даромадлари 21 миллион AҚШ долларидан ошди, голубика экспорти даромади эса 3,7 миллион AҚШ долларини ташкил қилди.

Шафтоли экспортидан тушадиган валюта тушумининг 80%и ва голубика экспорти даромадининг 95%и Россия Федерацияси улушига тўғри келади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Молдовада мавсум бошидаёқ олхўри нархлари ўса бошлади

EastFruit

Украина компанияси Малайзияга органик голубика экспорт қила бошлади

EastFruit

Жаҳон пиёз бозори шарҳи: савдо тизими меъёрий ҳолатга келадими? (II қисм)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин