Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистонга 10 кун ичида 500 минг тонна карантин назорати остидаги маҳсулотлар ноқонуний олиб кирилишининг олди олинди
Янгиликлар

Қозоғистонга 10 кун ичида 500 минг тонна карантин назорати остидаги маҳсулотлар ноқонуний олиб кирилишининг олди олинди

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги карантин назорати остидаги маҳсулотлар мамлакатга ноқонуний олиб кирилишига йўл қўймади. Ушбу маҳсулотлар Хитой, Туркия, Эрон, Корея, Ўзбекистон ва Россия Федерациясидан олиб киришга ҳаракат қилинган.  Бу ўринда карантин фитосанитария назорати талабларига номувофиқлиги аниқланган 500 минг тоннадан зиёд маҳсулот ҳақида сўз бормоқда, деб ёзган “KazakhZerno.kz”.

Тегишли идоралар 2022 йилнинг 18 февралидан 1 мартигача бўлган даврда назорат остига олинган маҳсулотларни олиб киришга бўлган 31 та ноқонуний уринишга чек қўйган, қонунбузарликлар турличадир. Масалан, 14 ҳолатда маҳсулотларга фитосанитария сертификати мавжуд бўлмаган. Россия Федерациясидан – 152,7 минг тонна мевалар ва сабзи, Эрондан – 45,2 минг тонна олма, Жанубий Кореядан – 1 тонна маккажўхори уни шулар жумласидандир. Яна 11  ҳолатда – Россия Федерациясидан банан, маккажўхори, ун, хурмо, лимон, сабзавот (113 тонна), турк анори ва қуритилган ўриги (80,4 тонна) ҳамда Ўзбекистоннинг қуритилган мевалари (123,3 тонна)  иккиламчи кўрикдан ўтмаган. Уч ҳолатда – Россия пиломатериаллари ва кепаги ҳамда Ўзбекистон анорларининг қадоғида  маркировка мавжуд бўлмаган. Икки ҳолатда лимонлар ваколатли органдан рухсат олинмаган ҳолда Россия Федерациясидан қайта йўналтириш йўли билан олиб кирилган. Бир ҳолатда Хитой яроқсиз фитосанитария сертификатлари билан  қовоқ уруғини (58 тонна) Қозоғистонга олиб кирмоқчи бўлган.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистонда картошка экспорти учун квота белгиланди

2022 йилнинг 1 январидан буён Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуасининг давлат назорат қўмитаси ўсимликлар карантини соҳасидаги 320 та қоидабузарликни аниқлаган. Қоидабузарлар жами 24 миллион тенгедан ортиқ жаримага тортилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин