Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистонда картошка экспорти учун квота белгиланди
Янгиликлар

Қозоғистонда картошка экспорти учун квота белгиланди

2022 йилнинг 22 февраль куни Қозоғистон Республикаси Давлат даромадлари қўмитаси картошка ва сабзи экспортига қўйилган таъқиқ бекор қилингани ҳақида маълумот тарқатди.  Фермерлар бу чора мамлакат қишлоқ хўжалигига фақат салбий таъсир кўрсатишига ҳукуматни ишонтира олди, деб ёзмоқда “KazakhZerno.kz”.

Мамлакат Давлат даромадлари қўмитасининг маълумотларига кўра, 22 февралдан бошлаб, Қозоғистонда картошка ва сабзи экспортига қўйилган таъқиқ бекор қилинди. Шу билан бирга, ҳукумат товар картошкаси ҳамда уруғлик картошка экспортини мос равишда 144,5 минг тонна ва 57,5   минг тонна миқдорида чеклаш тўғрисида буйруқ берди.

Янги чора 1 майга қадар амал қилади.

Қозоғистон Картошка ва сабзавот етиштирувчилар уюшмаси бошқаруви раиси Қайрат Бисетаевнинг сўзларига кўра, унинг ўзи идоралараро комиссияда иштирок этиб, таъқиқни бекор қилиш ва уни  квоталар билан алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилинишига эришган.

Шунингдек ўқинг: Автаркия – минтақа мамлакатларидаги сабзавотларнинг юқори нархларига қарши курашишда асосий усулми?

Таъқиқ 22 январдан бери амалда эди. Дастлаб, бундан мақсад, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш (айниқса, баҳорда) зарурати  деб айтилган.

Картошка ва сабзавот етиштирувчилар уюшмаси бундай қарорга ҳожат йўқлигини исботлаш учун мамлакатдаги картошка захираларини ҳисоб-китоб қилишига тўғри келди.  Маълум бўлишича, фермерларда 850 минг тоннага яқин ортиқча картошка бор.

Сабзи экспортига қўйилган чекловлар бутунлай олиб ташланди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Иордания Ўзбекистон анорлари учун ўз бозорларини очди

EastFruit

Ўзбекистонга Венгриядан картошканинг мини туганаклари келтирилди

EastFruit

Картошканинг Туркиядан келтирилган янги навлари Ўзбекистонда синовдан ўтказилади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин