Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистонда марокаш чигирткаларига қарши кураш мавсуми бошланди
Янгиликлар

Қозоғистонда марокаш чигирткаларига қарши кураш мавсуми бошланди

Туркистон вилояти (Қозоғистон)нинг Сариоғош туманида мутахассислар  жорий йилда илк бор пайдо бўлган марокаш чигирткасининг  личинкалари ўчоғини аниқлашди. Бу хавфли карантин зараркунандасини йўқ қилиш бўйича ишлар бошланиши учун сигнал вазифасини ўтади, деб ёзмоқда KazakhZerno.kz.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш бошқармаси мутахассисларининг қайд этишича, жорий йилда чигиртка босқини прогнози ўтган йилларга нисбатан анча кам. Бунга ўтган йилги қурғоқчилик сабаб ҳашаротлар озуқа базасидан маҳрум бўлгани, ўтган мавсумда чигирткаларга қарши самарали тайёргарлик кўрилгани сабаб бўлди.  Буларнинг бари жорий йилда салкам 30 минг гектардан ортиқ майдонда чигиртка йиғилишини башорат қилиш имконини беради. Ўтган йили вилоятда қарийб 85,5 минг гектар майдонга ишлов берилган эди.

Энг кўп Келес туманидаги 7 минг гектар майдонга, унга туташ Сариоғашдаги 5,1 минг гектарга, Арисдаги 6,8 минг гектарга, Қозигуртдаги 3 минг гектарга, Тўлебидаги 2,2 минг гектарга ва Шардарадаги 2 минг гектарга ишлов бериш керак. Марокаш чигирткасидан ҳудудларни тозалаш учун 14 та  пуркагич жалб қилинади. Шу билан бирга, Республика Фитосанитария диагностикаси ва прогнозлари методик марказининг 56 нафар вакили ўз фаолиятини давом эттиради.  Тадбирларга 200 нафарга яқин ишчи жалб этилиши режалаштирилган. Вилоят ҳудудий инспекциясининг 36 нафар мутахассиси ишлов бериш ва иш сифатини назорат қилиш билан шуғулланмоқда. Марокаш чигирткасига қарши кураш якунлангач, тахминан бир ярим ойдан сўнг Осиё чигирткаси ўчоқлари анъанавий жойлашган Сузоқ туманига техника ҳамда мутахассислар юборилади. Ушбу тадбирларда 16,2 минг гектар майдонга ишлов бериш режалаштирилган. Осиё чигирткаси кечроқ «уйғонади» ва ҳозирча ушбу ҳашарот кўзга ташланмади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Қозоғистонда мевалар ҳосили паст бўлиши кутилмоқда

EastFruit

Совуқ туфайли Туркистон вилояти (Қозоғистон) фермерлари ҳосилнинг катта қисмини бой берди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин