Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди
Янгиликлар

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

Қозоғистонда чигиртка босқинига қарши курашилмоқда. Айниқса, бу муаммо Ақтўбе вилоятини кўпроқ безовта қиляпти. Мамлакат бўйлаб ушбу зараркунандага қарши курашиш учун 4 миллиард тенгега яқин маблағ ажратилди, деб хабар бермоқда «АПК Новости» агентлиги.

Ақтўбе вилоятида 102,4 минг гектар майдонда итальян чигирткасига қарши ишлов берилган. Чигирткалар кириб келиши кузатилаётган вилоятнинг Иргиз туманига келсак, бу ерда 27,5 минг гектар майдон қайта ишланди.  Илгари мутахассислар тумандаги 129 минг гектар ерда зараркунандалар, жумладан, итальян чигирткаси 107 минг гектар ва осиё чигирткаси 22 минг гектар майдонда кенг  тарқалишини прогноз қилган эди. Ҳашаротларга қарши курашиш учун бутун прогноз қилинган майдон учун пестицидлар ҳудудга етказилди.

«Қишлоқ хўжалиги ерларига ҳашаротлар зарар етказган ҳолат қайд этилмади. Чигирткаларга қарши мониторинг ва ҳимоя чоралари алоҳида назоратга олинган», дейилади Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборотида.

Қўшни давлатлар билан чегарадош ҳудудларда қўшма экспертиза ўтказилади.  Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахассислари бу борада Россия, Хитой ва Ўзбекистондаги ҳамкасблари билан олдиндан келишиб олган.

Айни пайтда Ақтўбе, Олмаота, Атирау, Жамбил, Жетису, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанда, Қўстанай, Қизилўрда ва Павлодар вилоятларида итальян чигирткасидан ҳимояланиш чоралари кўрилмоқда. Бугунги кунга қадар 248,4 минг гектар майдонга ишлов берилди.

Атирау ва Қизилўрда вилоятларида осиё чигирткасига қарши ҳимоя чоралари кўрилди, 4,4 минг гектар майдон қайта ишланди.

Жамбил вилоятида Марокаш чигирткасига қарши кимёвий тозалаш ишлари тўлиқ якунланди.  Туркистон вилоятида ҳимоя тадбирлари якунланмоқда ва 78,4 минг гектар ерга ишлов берилмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда мевалар ҳосили паст бўлиши кутилмоқда

EastFruit

Қуритилган ўрик қай тарзда хом ашёдан тайёр маҳсулотга айланади ва қуритилган меваларнинг соғлиққа зарари йўқми (видео)?

EastFruit

Совуқ туфайли Туркистон вилояти (Қозоғистон) фермерлари ҳосилнинг катта қисмини бой берди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин