Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистон Тожикистон билан 6 минг тонна пиёз етказиб бериш бўйича шартнома имзолади
Мева-сабзавот бозориЯнгиликлар

Қозоғистон Тожикистон билан 6 минг тонна пиёз етказиб бериш бўйича шартнома имзолади

Тожикистон Қозоғистонга 6 минг тонна эртаги пиёз ҳосилини етказиб беради. Бу ҳақида QazТrade ҳаволасига таяниб eldala.kz хабар бермоқда.

Қозоғистон бизнес-делегацияси Хатлон вилояти раиси вазифасини бажарувчи Давлатали Саид билан Қозоғистон Республикасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш масаласини муҳокама қилди.

«Натижада, мавсумдан ташқари 6 минг тонна  эртаги пиёзни кафолатланган тарзда етказиб бериш бўйича шартнома имзоладик.  Тожикистон томони бизга темир йўл орқали маҳсулотларни ташиш учун тариф чегирмаларини тақдим этади», деди учрашув якунлари бўйича QazTradе бош директори Нурали Букейхонов.

Шу билан бирга, Қозоғистонга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришнинг қўшимча ҳажмлари ишлаб чиқилмоқда.

Иш сафари давомида Қозоғистон бизнес- делегацияси вакиллари пиёз экилган майдонларни кўздан кечирди.  Тожикистон қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари маҳсулотлар сифати ва уларнинг ўз вақтида етказиб берилишини таъминлашга ваъда беришмоқда.

QazTrade маълумотларига кўра, Хатлон вилоятида пиёз ҳосили апрель ойининг ўрталарида йиғиб олина бошлайди, Қозоғистондаги дўконлар пештахталарига эса бу маҳсулот апрель охири — май ойи бошида чиқади.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистондан пиёз экспорти вақтинчалик чекланди

Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, қозоғистонликлар ойига тахминан 25-30 минг тонна пиёз истеъмол қилади. Мамлакатда ушбу маҳсулотнинг тасдиқланган захиралари бугунги кунда 152,4 минг тоннани ташкил этмоқда. Сақлаш имкониятини ҳисобга олган ҳолда фермерлар апрель ойи ўрталарига қадар, яъни, эртаги сабзавотларни етказиб бериш бошланадиган вақтгача бутун ҳосилни сотишга ҳаракат қилишмоқда. Шунга қарамай, Қозоғистон пиёзига талаб кескин ортиб бораётгани фонида ушбу мамлакат ҳукумати нархлар  барқарорлигини таъминлаш ва маҳсулот тақчиллигининг олдини олиш мақсадида унинг экспортини уч ой муддатга таъқиқлади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Қозоғистонда мевалар ҳосили паст бўлиши кутилмоқда

EastFruit

Тожикистонда рекорд даражадаги пиёз ҳосили йиғиб олинмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин