Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги картошка экспорти учун апрель ойи квотасини белгилади
Янгиликлар

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги картошка экспорти учун апрель ойи квотасини белгилади

Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2022 йилнинг апрель ойи учун Қозоғистон ҳудудидан картошка экспортига квоталар олган ташқи савдо фаолияти иштирокчилари рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақида ElDala.kz бошқарма матбуот хизмати ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

Рухсатномалар 400 тонна картошка ва 6 минг тонна уруғлик экспорт қилиш учун олинди.

Қайд этилишича, квоталар 2022 йилнинг 30 апрелига қадар амал қилади.

Уруғлик картошка экспорти учун “Дастан Логистик” ЙК – 3000 тоннага ва “Saraceni Saia Alliance” МЧЖ – 3000 тоннага рухсатнома олган.

Экспорт учун бошқа квоталарни “Семилетка+” МЧЖ 400 тоннага олган.

Эслатиб ўтамиз, 22 январдан эътиборан,  Қозоғистон Республикасида картошка экспорти таъқиқланган эди. Орадан бир ой ўтиб, яъни, 22 февраль куни таъқиқ бекор қилинди. Қишлоқ хўжалиги вазирининг буйруғи билан картошка экспорти учун квота белгиланди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Фитосанитар мулоқот: ШҲТ давлатлари ўсимликлар карантини тўғрисидаги битим лойиҳасини маъқуллади

EastFruit

Туркияда гилоснинг эртаги навлари ҳосилини йиғиб олишга киришилди

EastFruit

Ready4Тradе лойиҳаси – Марказий Осиё мамлакатларининг савдо-сотиқни соддалаштириш борасидаги ҳамкорлиги

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин