Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2022 йилнинг апрель ойи учун Қозоғистон ҳудудидан картошка экспортига квоталар олган ташқи савдо фаолияти иштирокчилари рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақида ElDala.kz бошқарма матбуот хизмати ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.
Рухсатномалар 400 тонна картошка ва 6 минг тонна уруғлик экспорт қилиш учун олинди.
Қайд этилишича, квоталар 2022 йилнинг 30 апрелига қадар амал қилади.
Уруғлик картошка экспорти учун “Дастан Логистик” ЙК – 3000 тоннага ва “Saraceni Saia Alliance” МЧЖ – 3000 тоннага рухсатнома олган.
Экспорт учун бошқа квоталарни “Семилетка+” МЧЖ 400 тоннага олган.
Эслатиб ўтамиз, 22 январдан эътиборан, Қозоғистон Республикасида картошка экспорти таъқиқланган эди. Орадан бир ой ўтиб, яъни, 22 февраль куни таъқиқ бекор қилинди. Қишлоқ хўжалиги вазирининг буйруғи билан картошка экспорти учун квота белгиланди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!