Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни таклиф қилмоқда
Янгиликлар

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни таклиф қилмоқда

Туркистон вилояти (Қозоғистон) қозоғистонликларни эртаги сабзавотлар билан таъминлаш борасида катта имкониятларга эга. Шу боис, фермерларни янада қўллаб-қувватлаш учун форвард молиялаштиришни таъминлаш зарур.  Бу ҳақида вилоятда ўтказилган республика семинар-кенгашида мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев сўз юритди, деб хабар бермоқда ElDala.kz Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Бошқарма маълумотларига кўра, вазирлик озиқ-овқат захиралари, ишлаб чиқариш ва истеъмол балансини тизимли равишда назорат қилади. Зарур ҳолларда ҳудудларни керакли маҳсулотлар билан тўлиқ таъминлаш мақсадида товарларни ҳудудлар кесимида қайта тақсимлаш амалга оширилади.

Ҳокимликлар маълумотларига кўра, жорий йилнинг 20 апрель ҳолатига кўра, республикада картошка захираси 204 минг тонна, сабзи 44,7 минг тонна, карам 28,6 минг тонна, пиёз 36 минг тоннани ташкил этмоқда.

Айни вақтда Туркистон вилоятида эртаги карам ҳосили йиғим-терими бошланди – 198 минг тоннага яқин карам ҳосилини йиғиб олиш режалаштирилган. Май ойи  ўрталаридан июнга қадар 174 минг тонна эртаги картошка ва 55 минг тонна пиёз йиғиб олиниши кутилмоқда. Июнь ойида эса 45 минг тонна сабзи ҳосили йиғиб олиниши режалаштирилган.

«Мева-сабзавот ва эртапишар маҳсулотлар етиштириш учун етарли меҳнат кучига эга бўлган Туркистон вилоятида кучли салоҳият бор ва ушбу ҳудуд республика миқёсида асосий маҳсулот етиштирувчилардан бири ҳисобланади» дейди Ербол Карашукеев.

Вазир айланма схема ва барқарор жамғармалар доирасида Туркистон ўлкаси фермерларини фордвард молиялаштириш бўйича ишлар йўлга қўйилиши зарурлигини айтди. Бу чора фермерларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг маҳсулотларини янги бозорларга олиб чиқиш, товар тақчиллиги ва озиқ-овқат нархлари назоратсиз ошиб кетишининг олдини олишга хизмат қилади.

EastFruit аввалроқ Туркистон вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоятлар ва республика аҳамиятига молик шаҳарлар ҳокимликлари ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандумлари имзолангани ҳақида хабар берган эди. Бу, ўз навбатида, мавсумдан ташқари вақтда сабзавот экинларининг нархи ошишига йўл қўймаслик, шунингдек, ички бозорни сабзавотлар ва картошка билан тўлдиришга хизмат қилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Фитосанитар мулоқот: ШҲТ давлатлари ўсимликлар карантини тўғрисидаги битим лойиҳасини маъқуллади

EastFruit

Ready4Тradе лойиҳаси – Марказий Осиё мамлакатларининг савдо-сотиқни соддалаштириш борасидаги ҳамкорлиги

EastFruit

Ўзбекистон 5 йил ичида қишлоқ хўжалиги соҳасига 2,5 миллиард долларлик хорижий кредитларни жалб қилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин