Бош саҳифаЯнгиликларҚовоқчадан чипслар — украиналик фермерлар истеъмолчиларга фойдали егулик таклиф этмоқда
Янгиликлар

Қовоқчадан чипслар — украиналик фермерлар истеъмолчиларга фойдали егулик таклиф этмоқда

Украинанинг Тернополь вилоятидаги «Гадз» фермер хўжалиги ноёб ва соғлом таомлар тайёрлаш билан шуғулланади. Ушбу фермер хўжалигида олма етиштирилади, шунингдек, мева-сабзавотлардан фойдали снеклар ишлаб чиқарилади, деб ёзмоқда SEEDS нашри.

Хўжаликнинг 670 гектар боғи бор. Бу ерда йилига 15 минг тоннага яқин турли навли олмалар етиштирилади. Олинган ҳосилни хўжалик вакиллари фойдали газаклар тайёрлаш учун хом ашё сифатида ишлатмоқда. Бундай чипсларнинг ассортименти 5 позицияга эга. Қолаверса, «Гадз» шарбат аралашмаларини ҳам ишлаб чиқаради.

Чипсларга шакар қўшилмайди. «Гадз» вакилларининг сўзларига кўра, Украинада энг оммабопи нордон чипслардир.

«Гадз» ассортиментидаги энг ўзига хос маҳсулот қуритилган тузли қовоқча (кабачок)дир, дея қайд этган newfood.media.

Қовоқча таркибида кўплаб витаминлар жамланган бўлиб, қимматли парҳез маҳсулот ҳисобланади. 100 грамм қовоқчада атиги 23 ккал мавжуд. У осон ҳазм бўлади ва аллергия чақирмайди”, дейишмоқда компания вакиллари.

Украинадаги урушга қарамай, «Гадз» ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартирмоқчи эмас.  Аксинча, бу йил фермер хўжалиги олма чипслари линияси дизайнини янгилади.

“Янги дизайндаги ҳар бир график элемент, ҳар бир ранг компания фалсафасини акс эттиради”, дейди ишлаб чиқарувчилар.

Янгиланган қадоқ маҳсулотларни ишончли сақлаш ва ташиш учун янада мустаҳкам материалдан тайёрланган.

Шунингдек, компания мева-сабзавотларни сақлаш учун 6,5 тонналик янги совутгич мажмуаси қурилишини маълум қилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондаги корхонада брокколи карамидан пюре ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

EastFruit

Уммон компанияси Ўзбекистондан қуритилган мевалар импортини оширади

EastFruit

Франция селекциясининг Cаnopy навли олмаси яшил олма бозорида етакчи ўринни эгаллаши кутилмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин