Бош саҳифаЯнгиликларҚирғизистонда пиёз экспортига қўйилган таъқиқ бекор қилинмоқда
ДолзарбЯнгиликлар

Қирғизистонда пиёз экспортига қўйилган таъқиқ бекор қилинмоқда

Қирғизистонда пиёз экспортига рухсат бериш учун тайёргарлик кўрилмоқда. Маълумки, пиёз экспортига қўйилган чекловларни бекор қилиш тўғрисида ҳукуматга қарор лойиҳаси тақдим этилган. Бу ҳақида Knews.kg Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди.

Маҳаллий фермерларни қўллаб-қувватлаш ва республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида Қирғизистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги  “Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳасини ишлаб чиқди. Ушбу лойиҳа 2022 йилнинг 4 ноябрь санасидаги 600-сонли “Қирғизистон Республикасидан қишлоқ хўжалиги товарларининг айрим турларини олиб чиқиш (экспорт)га вақтинчалик таъқиқ қўйиш тўғрисида”ги қарорда белгиланган пиёз экспортига чекловларни олиб ташлашни назарда тутади (ТН ВЭД коди 0703), дейилади агентлик хабарида.

Шунингдек ўқинг: Пиёзнинг нархи 1 кг учун 1 долларга чиқадими? Ушбу маҳсулотни қаердан импорт қилиш мумкин?

Январь ойи охирида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан пиёз экспортига вақтинчалик таъқиқ жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Таъқиқ 31 январдан бошлаб уч ойлик муддатга кучга кирди. Ушбу чора озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий аҳамиятга молик озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи барқарорлигини таъминлаш (хусусан, пиёз,  шалот пиёзи, порей пиёзи ва бошқа сархил ёки музлатилган пиёз турлари) мақсадида амалга оширилган эди.

EastFruit аввал хабар қилганидек, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Эрон ҳам пиёз экспортига чекловлар киритган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин