Бош саҳифаЯнгиликларПольшада озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҚҚС ставкаси нолга туширилди
Янгиликлар

Польшада озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҚҚС ставкаси нолга туширилди

2022 йилнинг 1 февралидан 31 июлига қадар бўлган даврда ҚҚС ставкалари пасайтирилиши туфайли Польша ва Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларида мева-сабзавот ҳамда бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари нархи пасайиши кутилмоқда.

Бу хусусда “Укрсадпром” уюшмаси хабарига таяниб, «АgroTimes» хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, 2022 йилнинг 27 январь, пайшанба куни Польша президенти Анжей Дуда “Товарлар ва хизматларга солиқ солиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади.  Янгилик ҚҚС ставкасини вақтинча пасайтиради,  жумладан озиқ-овқат маҳсулотларида (5 дан 0 фоизгача), ёқилғида (23 дан 8 фоизгача), ўғитлар, ўсимликларни ҳимоялаш воситаларида (8 дан 0 фоизгача), шунингдек, табиий газ (0 фоизгача) ҳамда электр ва иссиқлик энергияларида (5% гача).

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ва умумий асосда ҚҚС тўловчи фермер хўжаликлари 2022 йилнинг 1 февралидан 31 июлига қадар сотилган маҳсулот турлари учун 0% ҚҚС тўлайди, булар: сабзавот ва мевалар, истеъмол қилиш мумкин бўлган ёнғоқлар; дон ва уруғлик материаллари, мойли ўсимликлар; қайта ишлаш учун ўсимлик маҳсулотлари ва доривор ўсимликлар;  сутли маҳсулотлар; қуш тухумлари; табиий асал;  ҳайвонлардан олинадиган озиқ-овқат маҳсулотларидир.

Ноль қийматдаги ҚҚС истеъмолчилар учун маҳсулотлар нархини пасайтириши керак, чунки, у бутун озиқ-овқат таъминоти занжири бўйлаб – ўзи етиштирган маҳсулотни қайта ишлаш учун сотувчи фермерлар, озиқ-овқат савдогарлари ва ушбу маҳсулотларни сотиб олувчи якуний истеъмолчилар учун амал қилади.

2022 йилнинг 1 февралидан бошлаб, озиқ-овқат сотувчилари ўз дўконларидаги фискал назорат-касса машиналари созламаларини сут, тухум, мева-сабзавотлардан 0% ҚҚС амал қилиниши учун ўзгартириши, шунингдек, харидорга қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар асосида ҚҚС пасайтирилгани ҳақида хабар бериши керак бўлади.

Ассоциация барча озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, мева- сабзавотлар учун ноль қийматдаги ҚҚС 2022 йилнинг ўрталарига қадар бутун Европа Иттифоқида жорий этилиши режалаштирилганини эслатиб ўтди.  Инновациядан мақсад COVID-19 пандемиясининг иқтисодий оқибатларидан бирига айланган глобал инфляциянинг олдини олишдир.

Бундан аввал, 2021 йилнинг декабрь ойида Европа Иттифоқига аъзо барча давлатлар молия вазирлари ўртасидаги тўрт йиллик музокаралардан сўнг Европа Иттифоқининг ҚҚС бўйича Директива матни борасида келишувга эришилган эди. Директиванинг келишилган матни алоҳида аъзо мамлакатларга озиқ-овқат маҳсулотлари учун зудлик билан ноль қийматдаги ҚҚСни жорий этиш (бу ўзгаришларнинг бутун Европа Иттифоқида автоматик равишда кучга киришини кутмасдан) имконини берди. ҚҚС тизимидаги илк ўзгаришни Европа Иттифоқида озиқ-овқат маҳсулотлари учун нолга тенглаштирилган ҚҚСни жорий этиш билан инновацияларнинг энг фаол ташаббускорларидан бири бўлмиш Польша амалга оширди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг «GSP+» тизими бенефициари мақомини янги муддатга узайтирмоқда

EastFruit

Skierkа — Польша селекционерларидан малинанинг янги десерт нави

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин