Бош саҳифаЯнгиликларПольша Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини оширишга тайёр
Янгиликлар

Польша Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини оширишга тайёр

Ўзбекистон элчиси Баҳром Бобоев ҳамда Польша Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ жойларни ривожлантириш вазирлиги давлат котиби Рафал Романовскининг учрашуви чоғида аграр соҳадаги жорий ҳолат ва қўшма истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Элчи ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг йиллик ўсиши 25-30 миллион долларни ташкил этишини, Ўзбекистоннинг Польшага экспорти, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳар йили 15-18 миллион долларга ошиб бораётганини қайд этди.  Польша Европа Иттифоқи давлатлари орасида Ўзбекистон маҳсулотларининг энг йирик импортёри бўлиб, 2022 йил якунларига кўра,  бу кўрсаткич 130 миллион долларгача ўсиши кутилмоқда. Умумий товар айланмаси эса илк бор 300 миллион доллардан ошади.

Рафал Романовски икки томонлама яқин ҳамкорлик алоқаларининг натижаларини, жумладан, пандемия ва транспорт-логистика занжири узилиши билан боғлиқ муаммоларга қарамай, 2021 йилда қарийб 30 миллион еврони ташкил этган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг икки томонлама айланмаси кўрсаткичларини юқори баҳолади. Унинг сўзларига кўра, Польшага юқори сифатли Ўзбекистон мева-сабзавотлари келади. Шу билан бирга, Польша томони келгусида Ўзбекистондан мева-сабзавот импортини сезиларли даражада оширишга тайёр.

Рафал Романовски Польша томонининг Польша қишлоқ хўжалиги иқтисодиётдаги энг муҳим тармоқ эканлигини ҳисобга олган ҳолда юқори инновацион технологияларни жорий этиш борасидаги тажрибаларни ўртоқлашишга тайёр эканини билдирди.

Музокаралар якуни бўйича томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасида кооперацияни янада ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга келишиб олишди.

Рафал Романовски талабалар, тадқиқотчилар ва ўқитувчиларнинг илмий ва инновацион ишланмалари асосидаги турли лойиҳаларни амалга оширишда ҳам ҳамкорликни йўлга қўйишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда сўнгги уч ҳафтада апельсин нархи 33 фоизга ошди

EastFruit

Навоий вилоятида лаванда ва наъматак мойларини ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳа амалга оширилмоқда

EastFruit

Франциянинг Groupe Cаsino тармоғи Ўзбекистон ритейл бозорига киришни режалаштирмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин