Бош саҳифаЯнгиликларПольша мутахассислари Ўзбекистон мева-сабзавот етиштирувчиларига замонавий агротехнологияларни жорий этишда кўмак беради
Янгиликлар

Польша мутахассислари Ўзбекистон мева-сабзавот етиштирувчиларига замонавий агротехнологияларни жорий этишда кўмак беради

Ўзбекистон элчиси Баҳром Бобоев Польша Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқларни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик илмий-тадқиқот институти директори, профессор Дороти Конопацка ва мевали ҳамда резавор экинлар кўчатларини етиштириш бўйича Польшанинг йирик “АРНО” мева-сабзавот компанияси раҳбари Ришар Новаковский билан учрашди, деб хабар берди «Дунё»АА.

Учрашувдан мақсад – ўзбекистонлик мутахассислар учун Европа тажрибасини, қишлоқ хўжалигининг энг янги технологиялари ва амалиётини ўрганиш учун Польша боғдорчилик институти ва академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ўртасида шериклик ўрнатишдир.

Польша институти тадқиқот дастурлари мева-сабзавот, манзарали ўсимликларни етиштириш ва асаларичилик фани ва амалиёти билан боғлиқ бўлган барча соҳаларни қамраб олади: физиология, биокимё ва молекуляр биология соҳасидаги асосий тадқиқотлардан тортиб, биотехнологияга, янги турларни кўпайтириш, ўсимликлар генофондини муҳофаза қилиш, агрономия, ўсимлик касалликлари, мева ва сабзавотларни сақлаш ва қайта ишлаш, озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги инженерияси, иқтисодиёт ва маркетинг кабилардир.

Институт вакиллари 2022 йил март ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган «AgroExpoUzbekistan» Халқаро қишлоқ хўжалиги техникаси, боғдорчилик, иссиқхона хўжалиги, ўсимликчилик ва чорвачилик кўргазмасида иштирок этишни режалаштирмоқда. Шу муносабат билан юқоридаги кўргазма доирасида икки томонлама шартнома лойиҳасини олдиндан келишиб, уни Тошкентда имзолашни таклиф қилишди.

Польшалик мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистонда бу соҳани ривожлантириш учун зарур бўлган ҳамма нарса бор – унумдор ерлар, органик ва юқори сифатли минерал ўғитлар, шунингдек, малакали мутахассислар ҳам бор, аммо замонавий технологияларни жорий этишда билимлар етарли эмас. Польшада бутун вегетация даврида илғор агротехнологияларни татбиқ қилиш натижасида олма боғларининг ҳар бир гектаридан 80-100 тонна ҳосил олинади.

Шунингдек ўқинг: 2021 йилнинг май-июнь ойларида Ўзбекистондан ўрик экспорти 6,5 баробар камайди

Шу мақсадда академик М. Мирзаев номидаги илмий-тадқиқот институтида намунали интенсив боғ ташкил этиш тўғрисидаги келгуси шартномага махсус бандни киритиш таклиф қилинди (3-5 гектар), бунинг асосида польшалик мутахассис-олимлар ва амалиётчилар ўзбекистонлик мутахассислар учун Польша ва Европанинг бу соҳадаги илғор тажрибалари билан таништириш учун ўқув семинарлари ва малака ошириш курсларини ўтказиш режалаштирилган.

Шу билан бирга, лойиҳанинг маълум бир қисмини Европа Иттифоқининг грантлари ва Польша Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқларни ривожлантириш вазирлигининг ёрдами ҳисобидан молиялаштириш имкониятини истисно қилмайди.

Томонлар жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Иссиқхона хўжаликлари ва интенсив боғдорчиликни ривожлантириш агентлиги ва академик М. Мирзаев номидаги илмий-тадқиқот институти раҳбариятларини Польша илмий-тадқиқот институти ва кўчатлар етиштириш бўйича питомниклар билан яқиндан танишиш ҳамда ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадида Польшага ташрифини ташкил этишга келишиб олдилар.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Молдовада рақамли агрокутубхона иш бошлади

EastFruit

Ўзбекистонда хандон писта йиғим-терими якунланмоқда, аммо ҳосилнинг чўғи кам

EastFruit

Ўзбекистонда ёнғоқ нархи 25 фоизга юқори

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин