Перулик Hass авокадо етиштирувчилар ассоциацияси (ProHass) 2021 йилда Hass авокадо экспорти 473 минг тоннани ташкил қилиши мумкин, бу етказиб бериш ҳажми 366 минг тоннани ташкил этган 2020 йилга нисбатан 29,2 фоизга кўпдир.
Бу кўрсаткич авокадо экспорти бўйича ассоциациянинг май ойидаги прогнозидан 460 минг тоннадан анча юқори ва март ойида USDA (АҚХВ)нинг 2021 йилда Перу Hass авокадоси 450 минг тонна жўнатилиши ҳақид айтилган прогнозидан юқори. Бу ҳақда FruitNews Fructidor материалларига асосланиб ёзади.
Шунингдек ўқинг: Авокадомания Грузиягагача етиб борди – биринчи тижорий авокадо боғи бунёд этилди
ProHass президенти Хуан Карлос Паредеснинг таъкидлашича, авокадо экспортининг ўсишига Олмос минтақаси ва Перунинг тоғли ҳудудларида янги плантацияларнинг очилиши ҳамда ёш дарахтларнинг юқори ҳосилдорлиги сабаб бўлган.
Европа 350 минг тонна қамров билан Перу авокадосининг асосий импортчиси бўлиб қолади. ProHass АҚШ бозорига 100 минг тонна маҳсулот етказиб беришни режалаштирмоқда, бу ўтган мавсумга нисбатан 20 фоизга кўпдир.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!