Бош саҳифаЯнгиликларПавлодар вилояти (Қозоғистон) фермерлари ва ҳокимияти вакиллари аграр маҳсулотлар нархларини қатъий белгилаб олдилар
Янгиликлар

Павлодар вилояти (Қозоғистон) фермерлари ва ҳокимияти вакиллари аграр маҳсулотлар нархларини қатъий белгилаб олдилар

Павлодар вилояти (Қозоғистон) акимати минтақадаги сабзавот етиштирувчилар билан 2021-2022 йиллар қиш-баҳор даври учун етарли миқдорда картошка ва сабзи етиштириш ҳамда маҳсулот нархларини қатъий белгилаш тўғрисида Меморандум имзоладилар. Ушбу ҳужжатга вилоятдаги 33 та қишлоқ хўжалиги етиштирувчилар имзо чекди. Бу ҳақда ElDala.kz га қишлоқ хўжалиги бошқармаси маълум қилган.

Сабзавотчилар ҳафталик қишлоқ хўжалиги ярмаркаларини ва ижтимоий дўконларни картошка ва сабзи билан таъминлаш бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олдилар. Бундан ташқари, 30 минг тонна картошка, 6120 тонна сабзи захирага йиғиб қўйилади. Меморандумга биноан, 2021 йил октябрдан 2022 йил майга қадар омборхоналардан сабзавотларнинг чиқиш нархи 95 тенге/кг ($0,22) даражасида белгиланади.

Қишлоқ хўжалиги бошқармаси вакилларининг қайд этишича, меморандумга имзо чеккан барча ишлаб чиқарувчилар давлат томонидан қўллаб-қувватланади. Шу йилнинг ўзида уларга, шу жумладан инвестсубсидиялаш доирасида минерал ўғитлар, пестицидлар, картошка уруғларини харид қилиш учун 1 млрд 684,8 млн тенге, шунингдек, сувга субсидия ажратилган.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистонда сабзавот нархини барқарорлаштириш учун нималар режалаштирилмоқда?

Ўз навбатида, фермерлар томонидан мажбуриятларнинг қабул қилиниши вилоят ички бозорини сабзавотлар билан барқарор нархларда таъминлаш имконини беради.

Қозоғистонда озиқ-овқат инфляцияси шу йилнинг январь-август ойлари даврида 11,4 фоизга етиб, сўнгги 20 йил ичидаги рекорд даражани қайд этди. Ҳатто одатда бозор арзон мева-сабзавотлар билан тўлиб кетадиган ёз ойларида ҳам нархлар ошиб борди. Бу йил сабзавот нархлари умумий ҳисобда 26,1 фоизга кўтарилган. Улар орасида захиралари баҳордаёқ тугаб қолган картошка – 29,7 фоизга, сабзи – 68,2 фоизга, лавлаги – 124 фоизга ошди.

Келгусида нархлардаги кескин тебранишларнинг олдини олиш мақсадида ҳукуматдагилар барқарорлик жамғармаларининг ишлаш тамойилларига ўзгартиришлар киритди: прогноз асосида энди энг кўп ошиши кутилаётган товар турлари харид қилинади.  Қишлоқ хўжалиги вазирлиги барқарорлик захираларида мавсумлар орасида шаҳар аҳолиси истеъмолининг 30 фоизи ҳажмида картошка, сабзи, карам ва пиёзнинг беш ойлик захирасини, шунингдек, бутун республика аҳолисининг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда гречиха ёрмаси ва кунгабоқар ёғи (қадоқланган) захирасини яратишни таклиф қилмоқда. Ҳисоб-китобларга қараганда, республика бўйича картошка ва сабзавотларнинг харид ҳажми 229 минг тоннани ташкил қилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин