Бош саҳифаЯнгиликларОзиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун Ўзбекистонга 100 миллион доллар ажратилади
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун Ўзбекистонга 100 миллион доллар ажратилади

ОPEC Халқаро тараққиёт жамғармаси Халқаро ислом савдони молиялаштириш корпорацияси (ITFC) билан ҳамкорликда Ўзбекистонга муҳим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хариди (импорти) учун савдони молиялаштиришда жами 100 миллион доллар ажратади. EastFruit экспертларининг хабарига кўра, ушбу ташкилотлардан ҳар бирининг улуши 50 миллион долларни ташкил қилади.

Ўзбекистон дон, сабзавот, шакар каби маҳсулотларнинг нетто-импортёри ҳисобланади ва бу маҳсулотларнинг деярли 40 фоизи ушбу мамлакатга Қора денгиз ҳудудидан етказиб берилади.  Украинадаги урушнинг глобал оқибатлари, жумладан, озиқ-овқат ва хом ашё нархлари ошиши шароитида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласи жуда муҳимдир«, дейилади ОPЕC Халқаро тараққиёт жамғармаси пресс-релизида.

EastFruit экспертларининг фикрига кўра, бу ўринда сабзавот дейилганда картошка тушунилади. Чунки картошка Ўзбекистоннинг мева-сабзавот сегментидаги энг йирик импорт позициясидир ва мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда бу сабзавотнинг аҳамияти жуда муҳим.

Глобал озиқ-овқат инқирози шароитида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашимиз озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ҳаракатлар режамизга мувофиқдир. Мураккаб даврларда халқаро савдони қўллаб-қувватлаш — одамларни керакли товарлар билан таъминлаш ва муҳим бизнес таъминот занжирларини сақлаб қолишнинг калити, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз”, дейди ОPEC Халқаро тараққиёт жамғармасининг бош директори Абдулҳамид  Ал-халифа.

Қайд этилишича, ажратилаётган маблағ Ўзбекистон озиқ-овқат бозорини арзон нархлардаги зарур товарлар билан барқарор таъминлашга хизмат қилади.

2022 йилнинг июнь ойида ОPEC жамғармаси 2022-2025 йилларга мўлжалланган озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ўзининг 1 миллиард долларлик Ҳаракатлар режасини эълон қилди. Бу режа асосий товарлар импортини молиялаштиришни таъминлайди ва шу орқали ҳамкор мамлакатларда ўрта ва узоқ муддатли истиқболда барқарор озиқ-овқат таъминотини таъминлашга ёрдам беради.  Жамғарма Украинадаги уруш оқибатларидан энг кўп зарар кўрган ривожланаётган мамлакатларнинг давлат ва хусусий секторларига грантлар ҳамда кредитлар ажратади.

2022 йилнинг октябрь ойида EastFruit Украинадаги урушнинг иқтисодий оқибатлари фонида Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий ҳимоялаш ва бандликни қўллаб-қувватлаш учун Осиё тараққиёт банки (ОТБ) томонидан 500 миллион доллар кредит ажратилишини маъқуллагани ҳақида ёзган эди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Тожикистонда пиёз, сабзи ва картошка экспортига чекловлар жорий этилди

EastFruit

Ўзбекистон экспортида музлатилган мева-сабзавотлар гилос ва пиёз сегментига етиб олди

EastFruit

Ўзбекистонда сўнгги уч ҳафтада апельсин нархи 33 фоизга ошди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин