Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистоннинг қуритилган мевалари Уммон импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда
Янгиликлар

Ўзбекистоннинг қуритилган мевалари Уммон импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

Ўзбекистон Республикаси элчихонаси ходимлари Уммон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Шайх Рашид ал-Мусалҳий билан учрашишди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Рашид ал-Мусалҳий жорий йилнинг 26-28 апрель кунлари бўлиб ўтган иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумига таклиф этилгани учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонга ташрифи муваффақиятли ўтганини таъкидлади.

Уммон вакилининг айтишича, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов билан музокаралар чоғида икки давлат Савдо-саноат палаталари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва ҳамкорлик доирасини янада кенгайтириш мақсадида Ўзаро англашув меморандумини имзолаш масаласи муҳокама қилинган. Бундан ташқари, Уммон вакили Ўзбекистоннинг қуритилган мевалари Уммон бозорида катта қизиқиш уйғотиши мумкинлигини қайд этиб, айни пайтда Уммон ишбилармон доиралари вакиллари ушбу маҳсулотларни импорт қилиш йўлларини ўрганиб чиқаётгани ҳақида маълум қилди.

Учрашувда, шунингдек, Уммоннинг йирик корхоналари ва трейдерлари иштирокида Маскат шаҳрида бизнес-форум ва “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” номли кўргазмани ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистондан маҳсулотлар экспорти ҳажмини ошириш учун қулай транспорт-логистика шароитларини яратиш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида икки мамлакат Савдо-саноат палаталари ўртасида онлайн музокаралар ташкил этишга келишиб  олишди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин