Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистоннинг энг жанубий ҳудудидан янги ҳосил ўриги экспорти бошланди (фото)
ДолзарбМахсусФотосуратлар тўпламиЯнгиликлар

Ўзбекистоннинг энг жанубий ҳудудидан янги ҳосил ўриги экспорти бошланди (фото)

EastFruit 2023 йилнинг 17 мартида Ўзбекистоннинг энг жанубий маъмурий-ҳудудий бирлиги – Сурхондарё вилояти Термиз туманида жойлашган плантацияларда ўрикнинг яшил мевалари шакллангани ҳақида ёзган эди. Орадан тахминан бир ой ўтгач, худди шу ҳудуддан янги ҳосил ўрикларининг экспорти ҳам бошланди.

Сурхондарё вилояти Термиз тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, «SPN Humoagrо” масъулияти чекланган жамиятига қарашли умумий майдони 58 гектарлик ўрик плантацияларида ўрикнинг “Прициа”, “Рубиста” ва «Микадо» каби эртаги навлари пишиб етилди. Айни пайтда ушбу плантацияларда кунига 10 тоннага яқин ўрик йиғиб олиниб, ички ва ташқи бозорга жўнатиляпти.

EastFruit таҳлилчиларининг қайд этишича, бу йил Ўзбекистондан сархил ўрик экспорти мавсуми апрель ойи ўрталарида, ўтган йилгидан тахминан ўн кун аввал бошланди. 2023 йилнинг 20 апрель ҳолатига кўра, 80 тоннадан ортиқ сархил ўрик ташқи бозорларга экспорт қилинган.

Эслатиб ўтамиз, EastFruit пойтахт супермаркетларида ўрикнинг янги ҳосили нархи тез тушиб кетгани ҳақида ёзган эди. Ушбу янгилик Ўзбекистон пойтахти супермаркетларида жорий йилнинг 11 апрелида 115 минг сўм/кг ўртача чакана нархда сотувга чиққан ва атиги бир ҳафтадан сўнг ушбу маҳсулот нархи 35 минг сўм/кг, яъни, 3,3 баробар пасайган.

Суратлар манбаси: Термиз тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин