Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонлик истеъмолчиларга янги маҳсулот – рангли гулкарам таклиф қилинмоқда
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистонлик истеъмолчиларга янги маҳсулот – рангли гулкарам таклиф қилинмоқда

2021 йилнинг ёзида EastFruit Львов вилоятидаги (Украина) фермерлар ғайриоддий маҳсулот – гулкарамнинг рангли турини етиштиришгани ҳақида ёзган эди. Ушбу янгиликнинг биринчи ҳосили кейинчалик супермаркет ва ресторанларда катта қизиқиш уйғотди. «Магнат Агро Имиж Львов» компанияси  ушбу дурагайни Украинада рўйхатдан ўтказиб, ранг-баранг гулкарам уруғларининг расмий дистрибьютори сифатида уни далада синаб кўриш таклифи билан доимий мижозларига мурожаат қилди. Ўша пайтда Львов вилоятининг ўнга яқин фермерлари ушбу таклифга жавоб беришди.

Энди эса ўзбек фермерлари ҳам ушбу янгиликни далада синаб кўришга қарор қилишган кўринади. EastFruitнинг Ўзбекистондаги жамоаси маълум қилишича, ихтисослаштирилган ёпиқ бозорларда, шунингдек, Korzinka.uz супермаркетлар тармоғининг Ўзбекистон пойтахтидаги дўконларида икки хил – сариқ ва бинафшаранг гулкарамлар сотувга чиқди.

Ҳар қандай янги товар билан бўлгани каби истеъмолчи ушбу маҳсулотнинг анъанавий мақбулига  нисбатан анча юқорироқ нархни тўлашига тўғри келади. Бугунги кунда оддий гулкарамнинг чакана нархлари унинг ҳажмига қараб, 6000 сўмдан 12 минг сўмгача нархни ташкил қилади. Korzinka.uz тармоғи дўконларида эса рангли гулкарамнинг бир донаси 24 990 сўм нархда сотилмоқда. Бошқача айтганда, янги маҳсулот одатийсига нисбатан ўртача 2,5 баробар қиммат.

«Потребитель.уз»нинг Telegram-каналидаги фикрларга кўра, ўзбекистонлик истеъмолчиларнинг мазкур янги маҳсулотга муносабати турли хил: бу шунчаки бўялган оддий гулкарам эканлиги ва  пиширилгач ҳамда истеъмол қилингач, келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатлардан чўчишдан тортиб; ушбу маҳсулот билан таниш бўлган истеъмолчиларнинг нейтрал реакцияси ва у гулкарамнинг гибриди эканлигини тушуниши ва янги маҳсулотга катта қизиқиш билдириш ҳамда  уни татиб кўриш истагигача бўлган муносабатлар шулар жумласидандир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда бир ой ичида олхўри нархи 3 баробар арзонлашди

EastFruit

Ўзбекистонда яшил булғор қалампирининг нархи кетма-кет учинчи ҳафта пасаймоқда

EastFruit

Ўзбекистон: эртаги узум ҳосили йиғим-терими авжида ва нархлар кескин пасаймоқда (фото)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин