Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонлик фермерлар перилла етиштиришни ўзлаштирмоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонлик фермерлар перилла етиштиришни ўзлаштирмоқда

Ўзбекистоннинг беш вилоятидаги хўжаликларда бу йил биринчи марта кореялик мутахассислар тавсиясига кўра тажриба тариқасида перилла етиштириш бошланди. Фермерларнинг айтишича, корейс ва хитой ресторанларида ушбу маҳсулот анчайин талабгир. Айни пайтда мамлакатнинг Тошкент, Фарғона, Андижон, Наманган ва Сирдарё вилоятларида жойлашган экспериментал перилла плантацияларининг умумий майдони қарийб 2 гектарни ташкил этмоқда. Келгуси йилда ушбу экин майдонларини янада  кенгайтириш режалаштирилган, дейди EastFruit экспертлари.

«Корея компанияси билан перилла етиштириш бўйича шартнома имзолаб, ушбу экинни ўстира бошладик. Корейс ва хитой ресторанларига перилла баргларини 100 000 дан 150 000 сўм/кг  нархларда етказиб берамиз. Келгусида ўз тажрибам билан ўртоқлашиб, маҳалламиз хотин-қизларига перилла етиштиришни ўргатмоқчиман«, дейди “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида яшовчи Мавлуда Акбарова.

Шунингдек, ўзбекистонлик фермерлар ушбу ўсимлик уруғини етиштириш ва сотишни йўлга қўймоқда. Мазкур телеканал маълумотларига кўра, кореялик ҳамкорлар 1 кг перилла уруғи учун 1200-1300 доллар таклиф этмоқда. Бир гектардан 1,5 тоннагача перилла уруғини йиғиб олиш мумкин.

Перилла — лабгулдошлар оиласига мансуб ўсимликларнинг монотипик туридир. Осиё мамлакатлари ошхонасида унинг бошқа номларини ҳам учратиш мумкин: Японияда — сисо, Хитойда — чжи ма, Кореяда — ккэннип (Perilla fruitescens барглари). Перилла барглари Осиё давлатлари ошхонасида салат ўсимлиги сифатида ишлатилади ва турли таомларга зиравор сифатида ҳам қўшилади.

Перилла мойли ўсимлик сифатида ҳам қадрланади: унинг уруғида 45% гача тез қурувчан перилла ёғи мавжуд бўлиб, алиф, лак ва турли бўёқлар тайёрлашда, шунингдек, босма нашриёт сиёҳи, сув ўтказмайдиган матолар ишлаб чиқаришда ишлатилади.

Осиё мамлакатларида бу ўсимлик мойи, махсус тозаловдан сўнг озиқ-овқат ва дори сифатида ҳам қўлланади. Тиббий мақсадларда инсон организмига антисептик, оғриқ қолдирувчи ва тинчлантирувчи таъсир кўрсатадиган перилла барглари ҳамда уруғларининг дамламалари қўлланади, улар йўтал ҳамда бронхитни даволашда тавсия этилади.

Перилла илк бор Хитойда ўстирилган экиндир. Бу мамлакатда, шунингдек, Японияда перилла экинларининг асосий плантациялари мавжуд бўлган.

Ушбу ўсимликнинг чиройли рангли ва баргли баъзи навлари манзарали ўсимлик сифатида ҳам ўстирилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин