2023 йилнинг 18 март куни Ўзбекистондан пиёз экспортига қўйилган вақтинчалик чекловлар бекор қилингани маълум бўлди. Мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу чекловни бекор қилингани ҳақида хабар бергангандан сўнг, орадан бир неча соат ўтиб, ижтимоий тармоқларнинг логистика гуруҳларида Ўзбекистондан пиёзни ташқи бозорларга жўнатиш учун юк машиналарига сўровлар пайдо бўла бошлади, дея қайд этмоқда EastFruit экспертлари.
Хўш, ушбу маҳсулот экспортига қўйилган чекловлар бекор қилингач, Ўзбекистондан пиёзнинг биринчи партиялари қайси мамлакатларга жўнатилмоқда?
Логистика хизматлари бозори иштирокчиларининг маълумотларига кўра, Ўзбекистондан пиёз экспортига қўйилган чекловлар бекор қилингани маълум бўлган куннинг ўзидаёқ экспортёрлардан ушбу маҳсулотларни ташқи бозорларга жўнатиш учун юк машиналари бўйича сўровлар дарҳол кела бошлаган. Транспорт учун илк мурожаатлар пиёзни Ўзбекистондан Польшага жўнатиш бўйича бўлган ва бу йўналишда юк машиналарига нисбатан талаблар анча фаол.
Кейинги бир-икки кун ичида Ўзбекистондан Молдовага пиёз жўнатиш учун ҳам юк машиналари бўйича сўровлар келиб тушди, бироқ ҳозирча бу йўналишда мурожаатлар кам.
EastFruit таҳлилчилари аввалроқ қайд этганидек, сўнгги бир ой давомида Ўзбекистонда пиёзнинг улгуржи нархлари динамикасида пасайиш тенденцияси шаклланган. Шу билан бирга, Ўзбекистонда пиёзнинг улгуржи нархлари шу даражага пасайдики, бу EastFruit мева-сабзавот маҳсулотларининг улгуржи нархларини ҳафталик мониторинг қилиб борадиган мамлакатлар орасида энг паст кўрсаткич бўлди. 2023 йилнинг 17 март ҳолатига кўра, ушбу мамлакатларда пиёзнинг ўртача улгуржи нархи (1 кг учун АҚШ долларида) қуйидагича бўлган: Ўзбекистон – $0,53; Грузия — $0,70; Тожикистон — $0,71; Молдова — $0,91; Польша — $0,97; Украина — 1,23 доллар.
Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда пиёзнинг улгуржи нархлари тўғрисидаги юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, нархлар нисбати нимага айнан ушбу маҳсулотнинг илк партиялари (Ўзбекистондан пиёзнинг экспортига чекловлар бекор қилингач) Польша ва Молдовага жўнатилаётганини изоҳлаб беради. Украина бозорида ушбу маҳсулотнинг юқори нархларини ҳисобга олсак, Польша импортёрлари Украинага етказиб бериш учун Ўзбекистондан пиёз сотиб олаётган бўлиши ҳам мумкин ёки яқин орада сотиб олиши мумкин.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!