Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистондан Ҳиндистонга илк бор Покистоннинг Карачи порти орқали юк жўнатилди
Янгиликлар

Ўзбекистондан Ҳиндистонга илк бор Покистоннинг Карачи порти орқали юк жўнатилди

Ўзбекистон илк бор Карачи портидаги Покистон халқаро контейнер терминали (PICТ) орқали Ҳиндистонга юк жўнатди, деб хабар бермоқда “Xabar.uz” нашри.

Даставвал Ўзбекистондан борган юк қуруқликдаги транспорт орқали Карачига етказилиб, у ердан Ҳиндистонга экспорт қилинди.

PICТ раҳбариятининг қайд этишича, ушбу тадбир икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликка урғу бериб, минтақавий алоқаларни янада мустаҳкамлайди. Улар, шунингдек, бошқа давлатлар ҳам Покистон орқали Марказий Осиёга юк етказиб бериш йўлидан фойдаланишига умид қилмоқда.

Шунингдек ўқинг: Узбекистан сможет транспортировать грузы через морские порты Пакистана

Ўзбекистондан биринчи юкни ташиш бизнинг Карачи портидан ташиладиган барча юклар учун таклиф этилаётган хизматлар қийматини янада ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни акс эттиради”, дейди PICT директори Хуррам Азиз Хон.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Покистон Ўзбекистон транзити учун божхона расмийлаштирувини соддалаштирган эди. Шунингдек, жорий йилнинг март ойида Ҳиндистон илк бор Покистон ва Афғонистон орқали транзит йўли билан Ўзбекистонга тижорат юкларини жўнатди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан тарвуз экспорти рекорд ҳажмлар билан бошланди!

EastFruit

Хитой Ўзбекистоннинг чегарадош ҳудудларида логистика марказларини ташкил этади

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин