Ўзбекистон илк бор Карачи портидаги Покистон халқаро контейнер терминали (PICТ) орқали Ҳиндистонга юк жўнатди, деб хабар бермоқда “Xabar.uz” нашри.
Даставвал Ўзбекистондан борган юк қуруқликдаги транспорт орқали Карачига етказилиб, у ердан Ҳиндистонга экспорт қилинди.
PICТ раҳбариятининг қайд этишича, ушбу тадбир икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликка урғу бериб, минтақавий алоқаларни янада мустаҳкамлайди. Улар, шунингдек, бошқа давлатлар ҳам Покистон орқали Марказий Осиёга юк етказиб бериш йўлидан фойдаланишига умид қилмоқда.
Шунингдек ўқинг: Узбекистан сможет транспортировать грузы через морские порты Пакистана
“Ўзбекистондан биринчи юкни ташиш бизнинг Карачи портидан ташиладиган барча юклар учун таклиф этилаётган хизматлар қийматини янада ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни акс эттиради”, дейди PICT директори Хуррам Азиз Хон.
Ўтган йилнинг ноябрь ойида Покистон Ўзбекистон транзити учун божхона расмийлаштирувини соддалаштирган эди. Шунингдек, жорий йилнинг март ойида Ҳиндистон илк бор Покистон ва Афғонистон орқали транзит йўли билан Ўзбекистонга тижорат юкларини жўнатди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!