Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистондан анор қаерга ва қачон экспорт қилинса, кўпроқ даромад олиш мумкин?
Янгиликлар

Ўзбекистондан анор қаерга ва қачон экспорт қилинса, кўпроқ даромад олиш мумкин?

Агар 1 фура ўзбек анорини экспорт қилиш орқали қанча даромад олиш мумкинлигини ҳисобласак, Россияда сотилган фурадан 46,8 минг доллар, Европада эса 86,4 минг доллар фойда олиш мумкин. Шу боис, кўпроқ пул тўлашга қодир мамлакатларга эътибор қаратиш лозим. Айнан шундай тўлов қобилиятига эга харидор Ўзбекистоннинг энг яқин қўшнилари эмас, Европа Иттифоқи мамлакатларидир.

Бу ҳақида “Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотлари маркетингига техник кўмак” лойиҳасининг маркетинг бўйича бош маслаҳатчиси Ҳусан Ҳайдаровнинг “Ўзбекистондан жаҳон бозорига анор экспорти ва импорти” маърузасида сўз боради, деб хабар бермоқда ShirinMeva.uz нашри.

Агар Россиядаги анор нархини солиштирадиган бўлсак, 2021 йилда нархлар энг юқори чўққига чиққан давр – апрель-июль ойларида у ўртача 2,9 $/кг бўлган. Европа Иттифоқида эса 5,29 $/кг эди. Логистика харажатларини чегириб ташлаган ҳолда Россияда 1 кг анордан 2,5 $/кг, Европада эса 4,8 $/кг даромад олиш мумкин.  2021 йилда 310 та экспортёр ўзбек анорини 15 мамлакатга етказиб берди.  ТОП-5 энг асосий йўналишлар қаторига Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Беларусь, Украина кирган. Аммо фермер учун тоннаждан кўра нарх муҳимроқдир«, дейди эксперт.

Қайси фаслнинг қай бир ойида савдодан максимал даромад олиш мумкинлигини кўриб чиқиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.  Масалан, жаҳон бозорида анорнинг энг юқори нархи апрель-июль ойларида бўлади. Шунга кўра, сақлаш жойларини модернизациялаш, сақлаш ҳажмини ошириш бўйича иш олиб бориш ва йиғим-терим пайтида анорни бутун ҳосилни сотиш мақсадга мувофиқ эмас.

Ўзбекистонда анор етиштириш ҳажми йил сайин ортиб бормоқда.  2021 йили мамлакатда 82,9 минг тонна анор етиштирилган бўлса, шундан 19,4 минг тоннаси экспорт қилинган.

2022 йил 5 октябрь куни Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида бўлиб ўтадиган Биринчи анор фестивалида “Ўзбекистонда анорчилик ва унинг истиқболлари” мавзусидаги семинар доирасида Ҳусан Ҳайдаровнинг нутқи тингланади.

Биринчи анор фестивали дастури билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Тадбирда иштирок этиш учун бу ерда рўйхатдан ўтинг.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин