Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистондан 2 ой давомида салкам 40 миллион долларлик шафтоли ва нектарин экспорт қилинди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистондан 2 ой давомида салкам 40 миллион долларлик шафтоли ва нектарин экспорт қилинди

EastFruit июнь ойи ўрталарида Ўзбекистондан шафтоли ва нектариннинг жорий экспорт мавсуми муваффақиятли бошлангани ҳақида ёзган эди. Ушбу маҳсулотларнинг биринчи партияларини ташқи бозорларга жўнатиш май ойининг учинчи ўн кунлигида бошланган ва экспорт бошланганидан буён дастлабки уч ҳафта ичида Ўзбекистон 1,7 минг тонна шафтоли ва нектарин экспорт қилди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 3 баробар кўпдир.

Кейинги ҳафталарда ушбу маҳсулот экспорти шу даражада ўсишда давом этдики, жорий мавсум бошидан буён дастлабки икки ойда – 2022 йилнинг 21 майидан 20 июлига қадар Ўзбекистондан шафтоли ва нектарин экспорти ҳажми жисмоний жиҳатдан 2018-2021 йилларнинг шу даврига нисбатан рекорд даражадалигича қолмоқда.

Расмий статистик маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 21 майидан 20 июлига қадар Ўзбекистон жами 40,6 минг тонна, умумий қиймати 39,4 миллион долларлик шафтоли ва нектарин экспорт қилган. Бу 2018, 2019 ва 2021 йилларнинг шу даврига нисбатан жисмоний жиҳатдан ҳам, экспорт тушумлари бўйича ҳам камида 1,5 баробар кўп кўрсаткичдир.

Агар 2020 йилнинг рекорд кўрсаткичлари билан солиштирадиган бўлсак, 2022 йилги мавсумнинг дастлабки икки ойида ушбу маҳсулот экспорти ҳажми жисмоний жиҳатдан 8,3 фоизга кам, бироқ, экспорт тушумлари бўйича 15,5 фоизга кўп бўлди. Яъни, жорий йилги экспорт мавсумининг дастлабки икки ойида Ўзбекистон қиймати жиҳатидан рекорд миқдорда – қарийб 40 миллион долларлик шафтоли ва нектарин экспорт қилди.

Қайд этиш жоизки, 2018-2021 йилларда Ўзбекистондан шафтоли ва нектарин экспорти мавсуми май ойининг учинчи ўн кунлиги бошидан эрта бошланмаган, шу боис, ўтган тўрт йилликнинг худди шу даврлари билан таққослов ўринлидир.

2022 йилнинг 21 майидан 20 июлигача бўлган даврда Ўзбекистондан шафтоли ва нектарин экспортининг деярли бутун ҳажми ЕОИИ мамлакатлари бозорларига жўнатилди – жисмоний жиҳатдан жами экспортнинг 99 фоизи, Туркманистонга эса тахминан 1 фоизи (373 тонна) юборилган.

EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, сўнгги икки ҳафта ичида шафтоли/нектариннинг ўртача улгуржи нархлари 10 000 – 11 000 сўм/кг даражасида қолмоқда, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 14 фоизга пастдир.

Эслатиб ўтамиз, Шафтоли ва нектарин мева сегментида Ўзбекистон экспорт даромадининг муҳим манбаи бўлиб, ушбу позицияни ўз аҳамиятига кўра гилос экспорти билан солиштириш мумкин. Ҳар икки позиция ҳам сархил хўраки узумдан кейин иккинчи ўринда туради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда қовуннинг улгуржи нархлари икки ҳафта ичида 1,5 баробарга ошди

EastFruit

Ўзбекистонда 2022 йилнинг май-июль ойларида қовун экспорти икки баробар ошди

EastFruit

Ўзбекистон ва Молдовада сув танқислиги туфайли мева етиштириш кескин камайиши мумкин

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин