Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда заъфарон плантациялари кўпаймоқда
Янгиликлар

Ўзбекистонда заъфарон плантациялари кўпаймоқда

2022 йилнинг 23 сентябрь куни Жиззах вилояти (Ўзбекистон)нинг Бахмал туманида яна бир партия заъфарон (крокус) пиёзи экилди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Ушбу лойиҳа “BMB Trade Group” (Ўзбекистон) ва “FIN.ОPERА s.r.l.” (Италия) компаниялари ўртасида имзоланган заъфарон ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва саноатда қайта ишлаш ҳамда экспорт қилиш бўйича меморандумга мувофиқ, 3 йилдирки амалга оширилмоқда.

Италиянинг Брешиа шаҳридан Ўзбекистонга 16 миллион донадан зиёд заъфарон пиёзлари олиб келинди. Бунинг натижасида заъфарон плантациялари 305 гектарга ортиб, 40,4 миллион еврогача сармоя киритилди. Ва 400 та доимий, 4 мингдан ортиқ мавсумий иш ўрни яратилди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон Европа Иттифоқига саримсоқ экспортини кўпайтирадими?

Айни пайтда Ўзбекистонда етиштирилаётган заъфарон биринчи тоифадаги сифат белгисига эга. У Европа ва Осиё мамлакатларига экспорт қилинмоқда. BMB Trade Group компаниясининг кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқуловнинг сўзларига кўра, сертификатлаштириш жараёнлари ва қатор текширувлардан сўнг ўзбек заъфарони АҚШ бозорларига чиқиш учун рухсатномага эга бўлди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин