MOSCOW, RUSSIA - AUGUST 31, 2017: Garlic on sale at Moscow’s Danilovsky market at 74 Mytnaya Street. Sergei Bobylev/TASS Ðîññèÿ. Ìîñêâà. 31 àâãóñòà 2017. ×åñíîê íà Äàíèëîâñêîì ðûíêå, ðàñïîëîæåííîì íà Ìûòíîé, 74. Ñåðãåé Áîáûëåâ/ÒÀÑÑ
Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон Европа Иттифоқига саримсоқ экспортини кўпайтирадими?
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистон Европа Иттифоқига саримсоқ экспортини кўпайтирадими?

Ўтган ҳафтада EastFruit жамоаси Ўзбекистондаги биринчи савдо миссиясини якунлади, миссия доирасида ушбу мамлакатнинг сархил сабзавот ва мевалар бўйича олдиндан танланган экспортёрлари Европа Иттифоқи ва Шарқий Европанинг йирик харидорлари, шунингдек, маҳаллий супермаркетлар тармоқлари билан музокаралар олиб борди.  Бундан ташқари, хорижлик меҳмонлар Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидаги боғлар, мева сақлаш жойлари, мева-сабзавотларни музлатиш корхоналари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

Ўзаро фикр алмашинув ва экспорт учун истиқболли маҳсулотларни излаш жараёнида маълум бўлдики, Ўзбекистон 2022/23 йилги мавсумда саримсоқни Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт қилишдан яхшигина фойда олиши мумкин. Гап шундаки, Европа Иттифоқида саримсоқ нархи экспортнинг кечикиши ва Хитойдан маҳсулот етказиб бериш учун логистика харажатлари қимматлагани туфайли ошиб бормоқда.  Шу боис, импортёрлар Европа Иттифоқи бозорида Хитой саримсоғини қисман Ўзбекистон саримсоғига алмаштириш имкониятига  қизиқиш билдиришди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон ва Тожикистоннинг музлатилган мева-сабзавотлари учун янги имконият – энди Европа Иттифоқига экспорт қилиш мумкин!

Ўзбекистон йилига 3 минг тоннага яқин саримсоқни, асосан, Россия ва Қозоғистонга экспорт қилади. Экспортнинг рекорд ҳажми 2018 йилда қайд этилган бўлиб, 5 минг тоннадан ортиқ сархил саримсоқ етказиб берилган.  2022 йилда эртаги саримсоқ ҳосилини йиғиш мавсуми бошида унинг экспорт ҳажми анча юқори бўлган эди. Шу боис, жорий йилда Ўзбекистон саримсоғи экспорти бўйича рекорд янгиланиши мумкин.

Ўзбекистон Европа Иттифоқига сархил саримсоқ экспорт қилиш ва ҳатто АҚШга саримсоқ етказиб бериш бўйича муайян тажрибага эга.  Ўзбекистон саримсоғининг Европа Иттифоқи давлатлари ва АҚШга экспорти, асосан, 2019 йилга тўғри келади. Ушбу маҳсулотни Ўзбекистондан харид қилган Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида Латвия, Польша ва Чехия бор. Шунингдек, ҳар йили БААга ҳам кичик ҳажмда саримсоқ етказиб берилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Буюк Британия Ўзбекистонга савдо-сотиқ бўйича қўшимча имтиёзлар тақдим этади

EastFruit

Тошкент вилоятида мева-сабзавот етиштириладиган майдонлар 8,3 минг гектарга кенгайтирилади

EastFruit

Коrzinka тармоғи яна етакчи: 2022 йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳридаги ритейл-аудит натижалари

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин