Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда тарвуз нархи тез пасайиб, минимал даражага яқинлашди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда тарвуз нархи тез пасайиб, минимал даражага яқинлашди

Ўзбекистонда тарвузнинг улгуржи нархлари кетма-кет иккинчи ҳафта кескин пасайиб бормоқда – сўнгги ҳафтада ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 33 фоизга, охирги икки ҳафтада эса 2 баробар арзонлашган. Эътиборлиси, июнь ойида ва июль ойининг биринчи ўн кунлигида тарвузнинг улгуржи нархлари динамикаси ўтган йилги динамикани такрорламоқда ва нархлар даражаси ўтган йилги даражага деярли мос келяпти. Бундан ташқари, жорий улгуржи нархлар ушбу мавсумнинг минимал даражасига яқин, дея қайд этмоқда EastFruit таҳлилчилари.

EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, 2022 йил 1 июлдан 8 июлга қадар Ўзбекистонда тарвузнинг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 1500 дан 1000 сўмгача ($0,14 дан $0,09 га) тушган, яъни, нархлар бир ҳафтада 33 фоизга пасайган.  Агар ушбу маҳсулот нархи кетма-кет иккинчи ҳафта тез пасайиб бораётганини ҳисобга олсак, 2022 йилнинг 24 июнидан 8 июлигача бўлган даврда ўртача улгуржи нархлар 1 кг учун 2000 дан 1000 сўмга ($0,18 дан  $0,09 гача) пасайган, яъни икки ҳафта ичида нархлар роппа-роса 2 баробар тушди.

Бундан ташқари, жорий йилги июнь ва июль ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистонда тарвузнинг улгуржи нархлари динамикаси ўтган йилги динамикани такрорламоқда ва бу даврдаги нархлар даражаси кичик фарқ билан ўтган йилги даражага мос келяпти.

Шунингдек, Ўзбекистонда тарвузнинг жорий улгуржи нархлари EastFruit мева-сабзавот маҳсулотларининг улгуржи нархларини кузатиб борадиган мамлакатлар орасида энг пасти ҳисобланади. 2022 йилнинг 8 июль ҳолатига кўра, минтақа мамлакатларида тарвузнинг ўртача улгуржи нархлари (1 кг учун АҚШ долларида) қуйидагича бўлди: Ўзбекистонда – $0,09;  Тожикистонда — $0,14;  Грузияда – $0,24;  Молдовада – $0,26;  Россияда – $0,29;  Польшада – $0,49;  Беларусда – $0,55;  Украинада – $0,85.

2021 йилги мавсумда тарвузнинг энг паст улгуржи нархлари 15 июлда қайд этилган, ўшанда ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 600 сўм/кг ($0,06)ни ташкил этган эди. Шундай қилиб, жорий нархлар ўтган йилги энг паст кўрсаткичдан атиги 3 АҚШ центи билан фарқ қилмоқда. Шу ҳолатни ва ҳозирги вақтда Ўзбекистонда тарвузнинг улгуржи нархлари минтақа давлатлари орасида энг паст эканлигини ҳисобга олсак, келгусида унинг нархи қиймат кўринишда сезиларли даражада пасайиши эҳтимоли кам (нархлар ўзгариши фоизда ифодаланмаганда, албатта).  Бошқача айтганда, ҳозирги улгуржи нархлар жорий мавсумнинг минимал даражасига яқин, дейиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, EastFruit 2022 йилнинг июль ойи бошида Ўзбекистондан тарвузни рекорд ҳажмда экспорт қилингани ҳақида ёзган эди. Тарвуз экспортининг жорий мавсуми бошидан – 2022 йилнинг май ойи ўрталаридан июнь ойи охирига қадар Ўзбекистон 63,4 минг тонна тарвуз экспорт қилди. Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 3,1 баробар кўпдир. Агар 2018-2020 йилларнинг худди шу даврида Ўзбекистондан тарвуз экспорти 3 минг тоннадан ошмагани ҳисобга олинса, жорий мавсум бошидан буён бир ярим ой давомида экспорт ҳажми 2018-2020 йиллардаги кўрсаткичлардан 20 баробардан зиёд ошган!

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин