Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда сўнгги уч ҳафта ичида пиёз нархи 12,5 фоизга пасайди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда сўнгги уч ҳафта ичида пиёз нархи 12,5 фоизга пасайди

Охирги уч ҳафта давомида Ўзбекистонда пиёзнинг улгуржи нархлари динамикасида пасайиш тенденциясини кузатилмоқда. Ва бунга ушбу маҳсулотнинг фаол импорти ҳамда февраль ойида ҳаво ҳарорати сезиларли даражада кўтарилгани асосий омиллардир. Ҳаво ҳароратининг кескин исиши, ўз навбатида, сақланаётган пиёз захиралари сифатига салбий таъсир кўрсатади ва фермерлар/трейдерларни ички бозорга ушбу маҳсулот бўйича таклифларни кўпайтиришга ундайди, дея фикр билдирмоқда EastFruit таҳлилчилари.

EastFruit‘нинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 10 февралидан 3 мартига қадар Ўзбекистонда пиёзнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 8000 дан 7000 сўмгача, яъни, уч ҳафта ичида 12,5 фоизга пасайган.

Юқорида қайд этилганидек, сўнгги уч ҳафта ичида пиёзнинг улгуржи нархи бу тарзда пасайишига икки асосий омил сабаб бўлди.

Биринчидан, бу 2023 йил январь ойининг иккинчи ярмида ва февраль ойининг биринчи ярмида импорт ҳажмининг ошиши. EastFruit таҳлилчиларининг дастлабки ва тахминий ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йилнинг январь ойи бошидан февраль ойи ўрталарига қадар Ўзбекистонга 25 минг тоннага яқин пиёз импорт қилинган. Шу билан бирга, ушбу ҳажмнинг деярли 80 фоизи (20 минг тоннага яқин) бир ой ичида – жорий йилнинг январь ойи ўрталаридан февраль ойи ўрталарига қадар импорт қилинган.  Ва бу мазкур турдаги маҳсулот импортининг қисқа вақт ичидаги рекорд ҳажми ҳисобланади.

Иккинчи сабаб — февраль ва март ойи бошларида ўртача кунлик ҳаво ҳароратининг кескин ошиши бўлиб, бу номақбул шароитларда, яъни, совутиш ва термоизоляция тизимисиз сақланадиган пиёз захиралари сифатига салбий таъсир кўрсатади. Ўз навбатида, ушбу ҳолат  маҳсулот импортининг рекорд ҳажми билан бир қаторда фермерлар ва трейдерларни мавжуд пиёз захираларини тезроқ сотишга ундайди ва бу орқали ички бозордаги таклиф ҳажмини сезиларли даражада оширишга олиб келди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 20 январида Ўзбекистондан пиёз экспортига жорий йилнинг апрель ойи охирига қадар вақтинчалик чеклов ўрнатилиши эълон қилинган эди.

2023 йилнинг 3 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда пиёзнинг ўртача улгуржи нархи ўтган йилнинг шу санасига нисбатан 3,5 баробар юқори. Бироқ, Ўзбекистонда ушбу маҳсулотнинг жорий улгуржи нархлари EastFruit мева-сабзавот маҳсулотларининг улгуржи нархларини мониторинг қилиб борадиган минтақа мамлакатлари орасида энг паст кўрсаткичлардан биридир. 2023 йилнинг 3 март ҳолатига кўра, минтақа мамлакатларида пиёзнинг ўртача улгуржи нархи (1 кг учун АҚШ долларида) қуйидагича бўлди: Беларусда – $0,54;  Ўзбекистонда – $0,62;  Тожикистонда — $0,64;  Грузияда — $0,84;  Молдовада — $0,85;  Польшада — $0,91;  Украинада — $1,23.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин