Fresh sweet orange melon on the wooden table, selective focus
Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда қовун сифатини белгиловчи халқаро стандарт ишлаб чиқилмоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда қовун сифатини белгиловчи халқаро стандарт ишлаб чиқилмоқда

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ҳамда БМТнинг тараққиёт дастури (UNDP) билан ҳамкорликда Hilfswerk International ташкилотининг “CANDY-V” лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда етиштирилаётган қовун маҳсулотларининг сифат талабларини белгиловчи Европа Иқтисодиёти Комиссияси ҳамкорлигида халқаро стандартини ишлаб чиқиш ишлари бошланди.

Бу ташаббуснинг мақсади Ўзбекистон қовунларининг сифати ва рақобатбардошлигини оширишдир, дейилади агентлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташаббуси билан қовун-қоқининг халқаро стандарти 2019 йил ноябрь ойида БМТнинг ихтисослашган комиссияси томонидан қабул қилинган эди. БМТ қошидаги Европа Иқтисодий Комиссияси (ЕИК)нинг қишлоқ хўжалиги сифат стандартлари бўйича ишчи гуруҳи қовун-қоқи учун биринчи халқаро стандартни қабул қилди. Бу таклиф Ўзбекистон томонидан илгари сурилган. Қовун-қоқининг сифат стандарти «Ўзстандарт» агентлиги ва бошқа идоралар томонидан сифат стандартлари бўйича ишчи гуруҳи кўмагида ишлаб чиқилган. Унга Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон мутахассислари ҳам киритилган.

Шубҳасиз, сархил қовун учун халқаро сифат стандартининг жорий этилиши асосий экспорт бозори постсовет ҳудуди мамлакатлари ҳисобланмиш Ўзбекистон қовунларининг экспорт географиясини кенгайтиришга ёрдам беради.

Бироқ, 2021 йилнинг июль ойи бошида EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистон қовуни экспорти географиясидаги (2018 йилдан 2020 йилгача) муҳим ўзгаришларни қайд этишди. Aгар 2018 йилга қадар Ўзбекистон бу маҳсулотни 11 мамлакатдан ортиғига экспорт қилмаган бўлса (18 тоннадан кам ҳажмда маҳсулот етказиб бериладиган мамлакатлар ҳисобга олинмаганда), сўнгги бир неча йил ичида экспорт географияси 17 мамлакатга кенгайди.

2018 йилдан 2020 йилгача Голландия, Чехия, Швеция, Aнглия, Молдова каби давлатлар ўзбек қовуни импортёрлари қаторига кирди. Шунингдек, Польшага маҳсулот етказиб бериш мунтазамлик касб этди. Германияга экспорт ҳажми 470 дан 860 тоннага, Латвияга 740 дан 2 750 тоннага, Украинага 450 дан 4 000 тоннагача ошди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин