Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда помидор нархи рекорд даражада юқорилигича қолмоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда помидор нархи рекорд даражада юқорилигича қолмоқда

Ўзбекистонда қизил думалоқ помидор нархи рекорд даражада юқорилигича қолмоқда.  Агар июль ва август ойларида ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари ўтган йилнинг худди шу давридаги кўрсаткичдан 2 баробар юқори бўлган бўлса, сўнгги бир ой ичида бу фарқ янада ошди.  2022 йилнинг сентябрь ойида қизил думалоқ помидор 1,6 баробар қимматлашиб, шу ой давомида ўртача улгуржи нархлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,5-3 баробар юқори бўлди, дея қайд этмоқда EastFruit таҳлилчилари.

EastFruitнинг нархлар мониторингига кўра, жорий йилнинг 2 сентябрдан 30 сентябрга қадар Ўзбекистонда қизил думалоқ помидорнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 7000 дан 11 000 сўмгача, яъни, 57 фоизга ошган.  Шу билан бирга, 2022 йилнинг сентябрь ойида ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари ўтган йилнинг шу ойидаги кўрсаткичдан 2-2,9 баробар юқори бўлди. 2022 йил 30 сентябрь ҳолатига кўра, жорий улгуржи нархлар 2021 йилнинг шу санасидагидан 2,4 баробар юқори бўлди.

Юқоридаги графикдан кўриниб турибдики, 2022 йилнинг сентябрь ойида ушбу маҳсулот нархининг кескин ўсиши ўтган йилги даражалар билан фарқ сезиларли даражада ошишига олиб келди.

Аввалроқ EastFruit 2022 йил ёзида минтақадаги аномал иссиқ об-ҳаво туфайли Ўзбекистон ички бозорида помидор етиштирувчилар томонидан таклифлар сезиларли даражада қисқаргани, бу эса ушбу маҳсулотнинг улгуржи нархлари икки баробар ошишига олиб келгани ҳақида ёзган эди. EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, 2022 йилнинг сентябрь ойи давомида ҳам Ўзбекистон ички бозорида қизил думалоқ помидор бўйича таклифлар жуда чекланганлигича қолган ва бундан ташқари ташқи бозорлардан талаб ҳам ушбу маҳсулот нархи кескин ошишига қўшимча омил бўлган. Дастлабки расмий статистик маълумотларга кўра, 2022 йилнинг сентябрь ойида республикадан 2 минг тонна сархил помидор экспорт қилинган, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробар кўпдир.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда қизил думалоқ помидорнинг жорий улгуржи нархлари йилнинг шу даври учун камида сўнгги бир неча йил ҳисобидан рекорд даражада юқоридир. 2022 йилнинг сентябрь ойи охиридаги ҳолатга кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 4,4 баробар ва 2019 йилнинг шу санасидаги нарх даражасидан 3 баробар юқори бўлди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин