Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда хандон писта йиғим-терими якунланмоқда, аммо ҳосилнинг чўғи кам
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистонда хандон писта йиғим-терими якунланмоқда, аммо ҳосилнинг чўғи кам

EastFruit экспертларининг хабар беришича, Ўзбекистонда навбатдаги  хандон писта йиғим-терими мавсуми якунига етмоқда. Республикада хандон писта ҳосилини йиғиш август ойининг биринчи ўн кунлигида бошланиб,  сентябрнинг учинчи ўн кунлигида тугайди, яъни, тахминан бир ярим ой давом этади. Шу билан бирга,  йиғим-терим мавсумини шартли равишда икки қисмга бўлиш мумкин: август ойининг биринчи ўн кунлигидан ой охирига қадар маҳаллий навлар ҳосили  йиғиб олинади. Сентябрь ойи бошидан шу ойнинг йигирманчи санасига қадар эса хандон пистанинг эрон навлари ҳосили терими давом этади. Бу йил хандон писта ҳосили одатдаги муддатда пишиб етилди ва йиғим-терим мавсумининг боши ёки охирида сезиларли силжишлар кузатилмади. Бироқ, данакли мевалар ва ёнғоқ турларида бўлгани каби жорий йиғим-терим мавсуми паст даражадаги ҳосил билан ажралиб турди.

Агар 2021 йилнинг февраль ойи охири ва март ойи ўрталарида ёнғоқнинг маҳаллий навлари ҳосилига совуқдан етган зарар республикада ўртача 20-30%га баҳоланган бўлса,  хандон пистанинг бу йилги ҳосили йиғимида мазкур кўрсаткич анча юқори бўлди ва бу маҳсулотнинг юқори нархларида акс этди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда ёнғоқ нархи 25 фоизга юқори

Хандон пистанинг маҳаллий навларини йиғиш мавсуми якунига етгани, эрон навларини йиғиш тугашига саноқли кунлар қолганига қарамай, жорий нархлар маҳаллий валютада 2019-2020 йилларнинг шу санасига нисбатан камида 60% юқори. Ва 2021 йилнинг 16 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон пойтахти бозорларида ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 160 минг сўм/кг ($14,9)дир. 2020 йилнинг шу санасида ўртача улгуржи нархлар 95 000 сўм/кг ($9,2) даражасида, 2019 йили эса 100 000 сўм/кг ($10,6) эди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда помидорнинг нархи рекорд даражага кўтарилди ва тезлик билан ўсишда давом этмоқда

EastFruit

Ўзбекистон 2021 йилда Беларусга карам экспортини оширди

EastFruit

Ўзбекистонга Эрон ва Покистондан импорт қилинган маҳсулотда олтинранг картошка нематодаси аниқланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин