Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда етиштирилган қовунлар AҚШ бозорида
МахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда етиштирилган қовунлар AҚШ бозорида

EastFruit мутахассислари Ўзбекистон қовунининг экспорт географияси ушбу мамлакатдан жуда узоқда жойлашган яна бир мамлакат номи билан тўлдирилганини қайд этишди. Бу сафар ўзбек қовунлари AҚШга етказиб берилди.

Ўзбекистоннинг AҚШ ва Канададаги элчихонаси Facebookдаги саҳифасида Ўзбекистондан AҚШга «Торпедо» қовуни партияси келганини эълон қилди.

Сўнгги бир неча йил ичида ўзбек қовунининг экспорт географияси анча кенгайди. EastFruit экспертларининг ҳисоб-китобларига кўра, 2018 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон бу маҳсулотни 18 тоннадан кам экспорт ҳажмини ҳисобга олмаганда, 11 тадан кўп мамлакатга экспорт қилмаган. Aммо, 2019 йилда Ўзбекистондан камида 18 тонна қовун импорт қилган давлатлар сони 14 тага, 2020 йилда эса 17 тага етди. Тўғри, AҚШ бозорига қандай ҳажмда қовун етказиб берилгани ҳақида маълумот йўқ, афтидан, бу ўзбек қовуни экспортининг 2021 йилги мавсуми охирида маълум бўлади.

Июнь ойининг учинчи ўн кунлигида EastFruit Ўзбекистондан полиз маҳсулотларини оммавий экспорт қилиш бошлангани ҳақида ёзди. Ўша пайтда буни икки омил – май ойи охиридан 17 июнгача ички бозорда улгуржи нархларнинг 10 баробар пасайиши ва қовунни ташқи бозорларга жўнатишнинг сезиларли даражада фаоллашуви кўрсатди.

Ҳозирги вақтда ўзбек қовунининг экспорти фаол босқичда, бунга Ўзбекистон ички бозорида улгуржи нархларнинг пастлиги асосий омилдир. 2021 йилнинг 29 июль ҳолатига кўра, EastFruit 60 дан ортиқ турдаги мева-сабзавот маҳсулотларининг улгуржи нархлари бўйича ҳафталик мониторинг ўтказадиган мамлакатлар орасида Ўзбекистонда энг паст улгуржи нархлар қайд этилди. Логистика хизматлари бозори иштирокчиларининг фикрича, ҳозирги кунда қовун Ўзбекистондан мева-сабзавотларни ташқи бозорга жўнатиш учун транспорт воситаларига сўровлар сони бўйича рейтингда биринчи ўринда турса керак.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин