Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда ер ости сувлари муҳофазаси кучайтирилади
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда ер ости сувлари муҳофазаси кучайтирилади

EastFruit мутахассислари Ўзбекистонда сувдан фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар ва мева-сабзавот етиштирувчилар учун сувга бўлган бундай муносабатнинг келгусидаги оқибатлари масаласига бир неча бор эътибор қаратган эди.

Бу масалага мамлакат ҳукумати томонидан ҳам энди жиддий эътибор берилмоқда – айни дамда ер ости сувлари сатҳи 5 метр ва ундан кўпроқ пасайган ҳудудларда суғориш учун янги қудуқлар қазишни таъқиқлаш таклиф қилинмоқда. Яъни, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятлари шундай ҳудудлар сирасига киради.

Куни кеча эса ер ости сувларидан фойдаланувчилар учун сув ҳисоблагичларни ўрнатиш масаласи муҳокама қилинди. Ва бу плантацияларни қудуқдан суғорадиган барча боғбонлар ва сабзавот етиштирувчиларга тааллуқлидир.

Эҳтимол, кейинги қадам фойдаланувчилар учун сув нархи орқали Ўзбекистон сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни рағбатлантириш бўлиши ҳам мумкин.

Аслида, бундай қарор соҳа мутахассисларининг фикрича, ўзини оқлаган бўлар эди ва ҳатто Ўзбекистон боғдорчилигига фойда келтириши ҳам мумкин. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмакнинг фикрича, сув учун оқилона тўловни жорий этиш ва унинг нархини ошириш ўзбекистонлик фермерларнинг маҳсулот сифатига эътибор қаратишига туртки беради. Чунки харажатлар ортиб бориши билан ҳар гектардан олинадиган даромадни оширишга интилиш зарурати юзага келади.

Айни дамда импортёрлар нуқтаи назаридан, меваларнинг паст сифати МДҲдан ташқи бозорларга чиқишга асосий тўсиқ бўлиб турибди, зеро, хорижда сифатли сархил мевалар учун анча юқори даромад олиш мумкин.

Ўзбекистонда арзон мева етиштирилмаслиги керак, чунки, мамлакат ташқи бозорлардан жуда узоқда жойлашган, нархнинг асосий қисмини транспорт “еб юборади”, фермерга эса “тийин”лар қолади. Шу боис, Ўзбекистонда боғдорчилик бўйича тўғри стратегия – бу юқори сифатли мева етиштириш ва уларни ишончли, барқарор бозорларга юқори нархда сотишга эътибор қаратишдир”, дейди Андрий Ярмак.

Мен яна бир бор айтмоқчиманки, Ўзбекистонда, шубҳасиз, янги қудуқларни бурғулаш заруратисиз ҳам сувдан фойдаланиш самарадорлигини оширишда улкан захиралар мавжуд!  Зеро, бу ерда сувнинг асосий ҳажми исроф бўладиган «жўяк бўйлаб» суғоришдек жуда самарасиз ва энг қадимги  усул ҳали ҳам кенг қўлланмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистондаги боғбонлар суғориш тизими ўрнатилган бўлса-да, сув текин дея боғдаги жўяклардан сув ўтказишларини кўп учратаман. Шу боис, бу муаммони ҳал қилиш ҳозир ҳар қачонгидан муҳим.  Айтганча, мен ўзбек фермерларининг эътиборини ер ости томчилатиб суғориш усулига қаратмоқчиман – бу нафақат боғдорчилик ва сабзавотчиликни, балки бутун мамлакат қишлоқ хўжалигини тубдан яхшилаши мумкин бўлган истиқболли технологиядир”,  дейди ФАО иқтисодчиси.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда сўнгги уч ҳафтада апельсин нархи 33 фоизга ошди

EastFruit

Навоий вилоятида лаванда ва наъматак мойларини ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳа амалга оширилмоқда

EastFruit

Франциянинг Groupe Cаsino тармоғи Ўзбекистон ритейл бозорига киришни режалаштирмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин