Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда доривор ўсимликлар етиштириш ва уларни қайта ишлашда имтиёзлар берилади, экспорт қилишда субсидиялар ажратилади
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда доривор ўсимликлар етиштириш ва уларни қайта ишлашда имтиёзлар берилади, экспорт қилишда субсидиялар ажратилади

2022 йилнинг март ойи бошида EastFruit жорий йил охиригача Ўзбекистонда умумий майдони 5 минг гектарлик доривор ўсимликлар плантациялари барпо этилиши билан боғлиқ режалар ҳақида ёзган эди.  Яқинда мамлакат раҳбарияти 2022 йилда барпо этиладиган доривор ўсимликлар плантациялари майдонини 7,5 минг гектарга оширишга қарор қилди. Шундай қилиб, бу йил Ўзбекистонда доривор ўсимликлар майдонини ҳозирги 600 гектардан 8100 гектарга, яъни, 13,5 баробар ошириш режалаштирилмоқда!

Бундан ташқари, доривор ўсимликларни қайта ишлаш корхоналарига хомашё ва асбоб-ускуналарни импорт қилишда имтиёзлар берилади, экспортёрларга эса тайёр маҳсулотни экспорт қилишда транспорт харажатларининг ярмигача қоплаб берилади.

Ушбу кўрсаткичларнинг бари ва доривор ўсимликлар етиштиришни ривожлантириш, уларни қайта ишлаш ҳамда ташқи бозорларга экспорт қилишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари республика Президенти иштирокида 2022 йилнинг 12 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишда эълон қилинди, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати эълон қилган маълумотларга таяниб.

Президент Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоят ҳокимларига 2022 йил охирига қадар мамлакатнинг 80 та туманини доривор ўсимликлар етиштиришга ихтисослаштириш ва умумий майдони 7,5 минг гектарлик плантациялар барпо этиш бўйича топшириқлар берди. Шу билан бирга, кооперативлар ва оилавий тадбиркорлик субъектлари учун кўзда тутилган барча имтиёзлар ва молиялаштириш механизмлари доривор ўсимликлар етиштирувчиларга ҳам тегишли бўлади.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда янги ҳосил сабзиси нархи тез пасаймоқда, ўтган йилги сабзи нархи эса ошмоқда

Доривор ўсимликлар плантацияларида бошқа экинлар экишга рухсат этилмайди.

Доривор ўсимликларни қайта ишлаш корхоналари 2025 йилнинг 1 январига қадар хомашё, асбоб-ускуна ва эҳтиёт қисмларни олиб киришда божхона божидан озод қилинади.

Ушбу корхоналарнинг тайёр маҳсулотларини ташқи бозорларга экспорт қилишда транспорт харажатларининг 50 фоизигача бўлган қисми давлат томонидан қоплаб берилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудида ўсадиган доривор ўсимликлар турларининг расмий статистик маълумотларига кўра (2020 йилнинг апрель ҳолатига), маҳаллий флорага мансуб 4,3 мингдан ортиқ ўсимликларнинг 750 та тури доривор ҳисобланиб, улардан 112 та тури илмий тиббиётда фойдаланиш учун рўйхатга олинган, шундан 70 та тури фармацевтика саноатида фаол қўлланиб келинмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин