Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда биринчи Маgnum дўконининг очилиш санаси маълум бўлди
Янгиликлар

Ўзбекистонда биринчи Маgnum дўконининг очилиш санаси маълум бўлди

Қозоғистондаги энг йирик чакана-савдо тармоғи –  Маgnum Cash&Carry Ўзбекистонда биринчи дўкони очилишини эълон қилди. Маgnum Uzbekistanнинг Instagramдаги расмий саҳифасига ритейлернинг Ўзбекистондаги биринчи чакана савдо нуқтаси очилиши санаси кўрсатилган видеони жойлаштирди. Унга кўра, дўкон 2021 йилнинг 11 декабрь куни фаолият бошлайди. Савдо нуқтаси Тошкент шаҳридаги Integrо савдо марказида очилади.

EastFruit аввалроқ Magnumнинг Ўзбекистон пойтахтида биринчи иккита дўкон – гипермаркет ва супермаркет очиш билан боғлиқ режалари ҳақида ёзган эди. Шунингдек, Қозоғистон ритейлери Тошкентда биринчи Маgnum гипермаркетининг жойлашувини аниқлади, унинг савдо майдони 5000 мерт квдан ортиқни ташкил этади. Компания Ўзбекистон бозорига 20 000 тагача товарлар ассортименти, аввал бозорда бўлмаган брендлар билан киришни режалаштирмоқда ва импорт қилинадиган маҳсулотларнинг 30 фоизи Қозоғистон ишлаб чиқарувчиларининг товарларидир.

Ҳамкорларнинг онлайн форумида Маgnum Cash&Carry топ-менежерлари 2022 йил учун тармоқ натижалари ва ривожланиш режаларини эълон қилишди. Бунда Ўзбекистон бозорида фаолиятни кенгайтириш мавзусига алоҳида эътибор қаратилди.

RETAIL.RU сайти маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрида 2021 йилнинг декабрига мўлжалланган иккита йирик форматли савдо шохобчасини очишдан ташқари, компания 2022 йили Ўзбекистонда яна 1-2 та гипермаркет ва 1-2 та супермаркет очишни режалаштирган.

Ўзбекистон бозорига кириш ва фаолиятни кенгайтириш режаларини амалга ошириш учун Ўзбекистонда Маgnum дўконларини ишга тушириш бўйича 60 кишидан иборат жамоа (full-time режимида ишловчи) тузилди. Бу жамоа 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон бозорини ўргана бошлаган ва унга кириш йўлини ишлаб чиққан: маҳаллий етказиб берувчилар ҳамда дистрибьюторлар билан музокаралар олиб борилди, талаб таҳлил қилинди. Хусусан, тадқиқот шуни кўрсатдики, маҳаллий бозорда иқтисод қилувчи ва ўртаҳол сегментнинг улуши Қозоғистонга нисбатан анча юқори. Бу ерда одамлар маҳсулот сифатига нисбатан унинг нархига кўпроқ сезгирдир. Шу боис, дўконларда тармоқнинг ҳозирги ассортименти, Хитой ва Россия товарлари ҳамда Ўзбекистон бозорида мавжуд бўлмаган товарлар намойиш этилади.

Шунингдек ўқинг: Россиянинг “Доброцен” чакана-савдо тармоғи Ўзбекистонда биринчи дўконини очишга ҳозирлик кўрмоқда

Ритейлер анча эҳтиёткорлик билан ўсишни режалаштирмоқда: “Биз Тошкент бозорининг муҳим иштирокчиси бўлишни мақсад қилганмиз, режада бозор улуши бўйича аниқ рақамларни белгиламаганмиз – шунчаки муҳимлари белгиланган. Ўзимизнинг моделни синовдан  ўтказамиз, ассортимент ва нарх сиёсатини мослаштирамиз. Миқдор жиҳатидан ўсишни ва замонавий чакана савдонинг маҳаллий иштирокчиларидан ажралиб туришни режалаштирмоқдамиз, шу тариқа биз тез орада Тошкент бозорида гипермаркет формати билан кенгайишимиз мумкин”,  дейди Маgnum Uzbekistan бош директори Асқар Мнайдар.

Маgnum Cash&Carry Қозоғистондаги энг йирик чакана-савдо тармоғидир. Унинг биринчи дўкони 2007 йили Олмаотада очилган. 2021 йил охиригача компания дўконлар сонини Қозоғистоннинг 11 шаҳрида 197 тагача етказишни режалаштирмоқда. Тармоқнинг умумий чакана савдо майдони 220 минг  метр квадратни ташкил қилади, ўрта ҳисобда бу кўрсаткич йилдан-йилга 30% га ўсиб бормоқда. Тармоқ тўрт форматда ишлайди – express, daily, супермаркет ва гипермаркет, ассортимент – мавсумийликни ҳисобга олган ҳолда 35-40 минг SKU.

Маgnum Cash&Carry тармоғининг ўсиш суръати Қозоғистон чакана-савдо бозорининг ўсиш суръатларидан олдинда: ритейлер мамлакатдаги замонавий чакана савдо улушининг деярли учдан бир қисмини эгаллайди, RТО бу йил 2020 йилга нисбатан 28,8 фоизга ўсди.

Ритейлернинг асосий мақсади, Ўзбекистонда ҳам янги дўконлар очиш ва географик кенгайиш ҳисобига бозордаги улушини янада оширишдир. Компания прогнозларига кўра, келгуси йили Ғарбий Қозоғистон ва Ўзбекистонда савдо майдончалари очилишини ҳисобга олган ҳолда мазкур тармоқнинг дўконлари сони 265 тага (тахминан 380 минг метр квадрат) етади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин