Бош саҳифаЯнгиликларРоссиянинг “Доброцен” чакана-савдо тармоғи Ўзбекистонда биринчи дўконини очишга ҳозирлик кўрмоқда
Янгиликлар

Россиянинг “Доброцен” чакана-савдо тармоғи Ўзбекистонда биринчи дўконини очишга ҳозирлик кўрмоқда

2021 йилнинг 21 октябрида EastFruit «дискаунтер» сегментида фаолият юритувчи Россиядаги икки тармоқ – «Светофор» ва «Доброцен»нинг Ўзбекистон чакана савдо бозорига кириш билан боғлиқ фаолияти жонлангани ҳақида ёзган эди. Бу тармоқлар Ўзбекистон бозорига кириши ҳақида расмий баёнотлар бермаган бўлса-да, Ўзбекистоннинг қатор шаҳарларида ишчи-ходимлар излашга киришган, бир қанча вакансияларни иш ўринлари порталларига жойлаштирган.

Орадан бир ой ўтиб, “Ўзбек ритейли” сайти Ўзбекистоннинг Бухоро шаҳрида “Доброцен” тармоғининг биринчи дўкони очилишига ҳозирлик кўрилаётгани ҳақида хабар бериб, тасдиқловчи далил сифатида объект фотосуратларини эълон қилди. Ҳозир дўконда монтаж ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Россия ритейлерининг кўчмас мулк объектлари жойлашадиган жойларга қўядиган талаблари маълум бўлди:

– майдони: 800-2200 кв.м.;

– асосий автотрассалардан шаҳарга кириш/чиқишдаги биринчи қатор;

– биринчи қаватда жойлашганлик;

– 40 ва ундан ортиқ машина учун тўхташ жойи мавжудлиги;

– юк машиналари учун бинонинг орқа томонидан алоҳида кириш;

– шифт баландлиги 3,5 метрдандан баланд;

– чангимас пол мавжудлиги, пол кўтарадиган юк – 3 т/м2;

– объектда вентиляция мавжудлиги.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг октябрь ойида Россиянинг “Доброцен” омбор-дўконлари тармоғи Ўзбекистоннинг 11 та шаҳри – Олмалиқ, Ангрен, Бухоро, Қарши, Наманган, Тошкент, Термиз, Урганч, Фарғона, Чирчиқ, Шаҳрисабзда вакансиялар эълон қилди. Хусусан, ритейлер агентлар ва кўчмас мулк менежерларини, харид бўлимлари бошлиқларини, чакана савдони ривожлантириш директорларини қидирмоқда.

«Доброцен» федерал чакана савдо тармоғи ўзининг биринчи дўконини 2016 йилнинг август ойида очди ва тезда бутун Россия бўйлаб дўконлари фаолиятини йўлга қўя бошлади. 2021 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, тармоқда 350 та дўкон мавжуд эди. Хорижда «Доброцен» тармоғи икки мамлакатда мавжуд: 2019 йили у Беларусда биринчи дўконини, 2021 йилнинг апрель ойи охирида эса Қозоғистонда очди.

«Доброцен» чакана савдо тармоғининг ўзига хос хусусияти – бу савдо майдончаси ва сақлаш жойларига бўлинмаган ҳолда товарларни пештахталарда эмас, балки тўғридан-тўғри паллетлар (омбор поддонлари)да намойиш этадиган дўкон-омбор форматида ишлашдир. Бу катта товар захирасини тўғридан-тўғри залда сақлаш, ходимлар сони ва савдо ускуналарини минималлаштириш, шу билан анъанавий дўконларга нисбатан харидорлар учун нархларни сезиларли даражада пасайтириш имконини беради. Ритейлернинг ассортименти 1200 га яқин озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда энг арзон нархлардаги кундалик уй-рўзғор буюмларини ўз ичига олади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан гилоснинг синов партияси Хитойга авиатранспорт орқали етказилади

EastFruit

Ўзбекистонда помидорнинг янги “Универсал” нави яратилди: унинг асосий хусусиятлари қандай?

EastFruit

Иордания Ўзбекистон анорлари учун ўз бозорларини очди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин