Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда бир ҳафта ичида қовун нархи икки баробар пасайди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда бир ҳафта ичида қовун нархи икки баробар пасайди

EastFruit жорий йилнинг июнь ойи ўрталаридан июль ойи бошигача бўлган даврда қовуннинг улгуржи нархлари икки баробар арзонлашгани ҳақида яқинда, яъни, июль ойи бошида ёзган эди. Шунга қарамай, ўша пайтда жорий нархлар ўтган йилги даражадан деярли икки баробар юқори бўлган.  Бироқ, жорий йилги июль ойининг биринчи ўн кунлигида ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи яна 2 баробар арзонлашди ва жорий нархлар ўтган йилги даражадан 12 фоизга паст бўлиб, 2021 йилги мавсумнинг энг қуйи даражасига яқинлашди.

Жорий йил Ўзбекистонда қовун ҳосилининг оммавий йиғим-терими мавсуми июнь ойининг биринчи ўн кунлигида бошланди ва июнь ойининг биринчи ярмида ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 6000 сўм/кг ($0,55) даражасида бўлди. Нархлар ички бозорда таклиф ошиши билан июнь ойининг иккинчи ярмида пасая бошлади, лекин нархларнинг энг тез тушиши охирги икки ҳафта ичида кузатилди.

EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, 2022 йил 1 июлдан 8 июлга қадар қовуннинг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 3000 дан 1500 сўмгача ($0,28 дан $0,14 гача) пасайган, яъни, нархлар бир ҳафта давомида роппа-роса 2 баробар тушди. Улгуржи нархларнинг энг кескин пасайиши кетма-кет иккинчи ҳафта кузатилаётганини инобатга олсак, 2022 йилнинг 24 июнидан 8 июлига қадар ўртача улгуржи нарх 1 кг учун 5000 дан 1500 сўмгача ($0,46 дан $0,14 гача) пасайди, яъни, икки ҳафта ичида нархлар 3,3 баробар пасайди!

Жорий мавсумнинг 10 июнидан 10 июлигача бўлган даврда қовуннинг улгуржи нархлари пасайиши суръати ўтган йилгига нисбатан шунчалик тез бўлдики, 2022 йилги мавсумда ушбу маҳсулотнинг улгуржи нархлари юқори кўрсаткичлардан бошланганига қарамай, орадан бир ой ўтиб, нархлар ўтган йилги даражадан 12% га паст бўлди.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда қовуннинг жорий улгуржи нархлари EastFruit мева-сабзавот маҳсулотларининг улгуржи нархларини кузатиб борадиган бошқа мамлакатлардагидан бир неча баробар паст. 2022 йилнинг 8 июль ҳолатига кўра, минтақа мамлакатларида қовуннинг ўртача улгуржи нархлари (1 кг учун АҚШ долларида) қуйидагича бўлди: Ўзбекистонда – $0,14;  Тожикистонда — $0,24;  Грузияда – $0,34;  Россияда – $0,71;  Молдовада – $0,94;  Украинада – $1,2;  Беларусда – $1,48;  Польшада – $2,13.

Ўтган йили қовуннинг энг паст улгуржи нархлари 2021 йилнинг 20 июлидан август ойининг биринчи ўн кунлигига қадар қайд этилган ва ўртача улгуржи нарх 1 кг учун 1100 сўмни ($0,10) ташкил қилган эди. Шундай қилиб, жорий улгуржи нархлар ўтган йилги энг паст кўрсаткичдан атиги 4 АҚШ центига фарқ қилмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонлик тадбиркорлар Атирау вилояти (Қозоғистон)да сабзавот етиштириш учун йирик иссиқхона қуришни режалаштирмоқда

EastFruit

Тарвуз атрофидаги шов-шувлар Ўзбекистонда унинг ички савдосини кескин камайтириши мумкин

EastFruit

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни фаоллаштирмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин