Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда 2022 йил бошидан буён апельсин 31 фоизга арзонлашди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда 2022 йил бошидан буён апельсин 31 фоизга арзонлашди

2022 йилнинг февраль ойи ўрталарида EastFruit Ўзбекистонда апельсиннинг улгуржи нархларида барқарор пасайиш тренди ҳақида ёзган эди. Қайд этилишича, 2020-2021 йилларнинг январь-февраль ойларида ҳам худди шундай тенденция кузатилган. Таҳлилчилар ўтган йилларнинг январь-февраль ойларидаги улгуржи нархлар динамикаси 2022 йилда ҳам такрорланса, апельсин нархларининг янада пасайишини тахмин қилишган эди.

EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, ўшандан буён Ўзбекистонда апельсиннинг ўртача нархи пасайишда давом этди – 2022 йилнинг 11 февралидан 11 мартига қадар нархлар 1 кг учун 13 000 дан 11 000 сўмгача, яъни, 15% га пасайган. Шундай қилиб, 2022 йилнинг январь ойи бошидан 11 мартига қадар ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 16 000 дан 11 сўмгача, яъни, деярли икки ярим ой ичида 31 фоизга пасайди.

2022 йилнинг январь ойидан март ойининг биринчи ярмигача Ўзбекистонда апельсиннинг ўртача улгуржи нархлари 2021 йилдаги мос даврга нисбатан ўртача 25 фоиз паст бўлди. Юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики, 2022 йилнинг ушбу даврида апельсиннинг улгуржи нархлари даражаси 2020 йилнинг худди шу давридаги улгуржи нархларга жуда яқин ва фақат 2022 йилнинг февраль ойи охири ва март ойи бошида нархлар ўша йилдагидан 10-20% баландроқ бўлди.

EastFruit экспертлари аввалроқ қайд этганидек, апельсин нархи пастлигига асосий сабаблардан бири мамлакат ҳукуматининг  импорт қилинадиган бир қатор цитрус меваларни божхона божидан озод қилиш тўғрисидаги 2021 йил 7 октябрда қабул қилинган қароридир. Бундай қарор қабул қилинишидан аввал ушбу меваларни олиб киришда 10–20 фоиз, бироқ, ҳар бир килограмм учун 0,2 доллардан кам бўлмаган божхона тўлови ставкаси қўлланган.

EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон 1,94 минг тонна апельсин импорт қилди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 33 фоиз ва 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баробар кўпдир. Бутун 2021 йил давомида Ўзбекистон сўнгги беш йил ичидаги рекорд даражада апельсин импорт қилганини ҳисобга олсак, жорий йилнинг биринчи ойларида ҳам ушбу маҳсулот истеъмоли ўсиши тенденцияси давом этди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин