Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон 2021 йилда сўнгги беш йил ҳисобидан рекорд миқдорда апельсин импорт қилди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистон 2021 йилда сўнгги беш йил ҳисобидан рекорд миқдорда апельсин импорт қилди

EastFruit 2021 йилнинг август ойи охирида Ўзбекистон 2021 йил якунига кўра пандемиядан аввалги давр – 2019 йилда қайд этилган апельсин импорти бўйича рекордни янгилаши мумкинлиги ҳақида ёзган эди. Таҳлилчилар бу эҳтимолни жуда юқори баҳолашган эди. Дастлабки статистик маълумотларга кўра, якунланган йилда ушбу маҳсулот импорти ҳажми 2019 йилга нисбатан бир ярим баробар кўп бўлди ва охирги беш йил ичидаги максимал даражага етди.

EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон 7,9 минг тонна апельсин импорт қилган, бу 2020 йилга нисбатан 2,1 баробар ва 2019 йилга нисбатан 55 фоизга кўпдир.

Бироқ, импорт ҳажмининг мутлақ қийматлари, шунингдек, мамлакатда ушбу маҳсулотнинг аҳоли жон бошига истеъмоли бошқа мамлакатларга нисбатан паст даражадалигича қолмоқда.

Мамлакат ҳукуматининг 2021 йил 7 октябрда қабул қилинган қарорига мувофиқ, бир қатор мевалар, жумладан, цитрус мевалар импорти божхона божидан озод қилиниши ҳам апельсин импорти бўйича рекорд даражага эришишга хизмат қилди. Бундай қарор қабул қилинишидан аввал ушбу мевани олиб киришда 10–20 фоиз, бироқ, ҳар бир килограмм учун 0,2 доллардан кам бўлмаган божхона божи ставкаси қўлланар эди.

Ҳукуматнинг импорт божларини нолга тенглаштириш тўғрисидаги қарори импорт ҳажмини оширишда қўшимча омил ролини ўйнади, чунки, бундай қарор қабул қилинишидан бир неча ой аввал, яъни 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 4,2 минг тонна апельсин импорт қилган, бу  2017, 2018 ва 2020 йилларнинг 12 ойида импорт қилингна ҳажмга нисбатан анчайин кўпдир.

2022 йилнинг 14 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда апельсиннинг ўртача улгуржи нархлари бир кг учун 15 000 сўмни ташкил этмоқда, бу 2021 йилнинг шу санасига нисбатан 25 фоизга арзон. Агар ўтган йил давомида логистика харажатларининг кескин ўсганини ҳисобга олсак, EastFruit таҳлилчиларининг фикрига кўра, бу натижа барча кутилганларидан аъло ва иқлим шароити туфайли апельсинни катта ҳажмда етиштира олмайдиган мамлакат истеъмолчилари учун, албатта, жуда ижобий ҳолат саналади.

Ўзбекистонга апельсин етказиб берувчи асосий давлатлар Туркия, Миср ва Жанубий Африка бўлиб, уларнинг 2021 йилдаги умумий импорт ҳажмидаги улуши 80% дан ортиғини ташкил қилди. Апельсин импортининг 12-15 фоизи Қозоғистон ҳиссасига тўғри келди. Бу мамлакатда ушбу маҳсулот етиштирилмаслигини ҳисобга олсак, мазкур ҳолатда реэкспорт ҳақида сўз бормоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда 2026 йилга қадар 36 минг гектар майдонда доривор ўсимликлар плантациялари барпо этилади, фермерларга эса имтиёзлар берилади

EastFruit

Қувайт компаниялари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда

EastFruit

Куз фаслида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин