Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон Шанхай (Хитой)га мева етказиб бериш ҳажмини ошириши мумкин
Янгиликлар

Ўзбекистон Шанхай (Хитой)га мева етказиб бериш ҳажмини ошириши мумкин

Ўзбекистон Республикасининг Шанхай (ХХР)даги Бош консуллиги вакиллари Шарқий Хитой сархил мевалари импортига ихтисослашган “Shanghai OHENG Import & Export Co.,Ltd» (“Freshport” бренди) компанияси тақдимотида иштирок этишди. Бу хусусда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Тадбирда Австралия, Аргентина, Индонезия, Испания, Миср, Перу, Тайланд, АҚШ, Филиппин, Чили, Жанубий Африка ва бошқа мамлакатлардан Хитойга сархил мева етказиб берувчи етакчи компанияларнинг 150 дан зиёд вакиллари қатнашди.

“Shanghai OHENG Import & Export Co., Ltd  турли мамлакатлардан сархил мева-сабзавотлар савдосига ихтисослашган, «Shanghai Huizhan Fruit & Vegetable Market Management Co., Ltd» –  энг йирик улгуржи мева бозорининг асосий импорт регуляторларидан биридир.

Алоҳида йиғилиш доирасида «Shanghai OHENG Import & Export Co., Ltd» компанияси президенти Сюй Чжен Ўзбекистон меваларининг халқаро бозорда, хусусан, Янцзи дарёси дельтаси минтақаси (Шанхай, Цзянсу ва Чжэцзян)да катта тижорат потанциалига эга эканига урғу берди.

Сюй Чжен Ўзбекистондан Шанхайга етказиб берилган гилос ва қовунлар сифатини юқори баҳолади ва Хитой халқига жуда ёққанини маълум қилди. Шу нуқтаи назардан, у ўз компанияси ўтказган мева истеъмоли таҳлилига тўхталар экан, шанхайликлар сархил ўзбек гилосини бажонудил харид қилишини маълум қилди.

Сюй Чженнинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда Хитой импорт қилаётган сархил гилоснинг 95 фоизи Жанубий Америка, АҚШ, Туркия, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳиссасига тўғри келади. Шундай қилиб, 2022 йил бошидан буён унинг компанияси ушбу мамлакатлардан олиб келинган гилосни жами 200 миллион юан (32 миллион доллар)га сотди.

Музокаралар натижасида Шанхайга ўзбек гилоси, қовун, узум, лимон ва анор етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича келишувга эришилди.

Бундан ташқари, «Shanghai OHENG Import & Export Co., Ltd» президенти Ўзбекистон вакилларини жорий йилнинг 21-23 сентябрь кунлари Шанхай шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай халқаро мева кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин