Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон қовуни ва узуми Германия супермаркетларида – нархлар таҳлили
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистон қовуни ва узуми Германия супермаркетларида – нархлар таҳлили

EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, Германиядаги этник супермаркетлар (асосан, собиқ СССР ва собиқ соцлагернинг бошқа мамлакатларидан келган муҳожирларга мўлжалланган)да бу йил Ўзбекистон мевалари тез-тез кўзга ташланмоқда.

Кўриниб турибдики, «ўзбек меваси» бренди собиқ совет истеъмолчилари онгида ҳануз сақланиб қолган, чунки, маҳсулотлар Европа Иттифоқи мамлакатларидаги аналогларига нисбатан анча юқори нархда бўлса-да, яхши сотиляпти.

Хусусан, август ойи охирида Мix Маrkt супермаркетида Ўзбекистон қовунининг бир килограмми 1,29 евродан сотилди, яъни бу нарх 1 кг учун 16 200 ўзбек сўмига тенг. Aйни пайтда Ўзбекистонда қовуннинг улгуржи нархи EastFruit улгуржи нархлари мониторингги маълумотларига кўра, бир килограмм учун ўртача 1 900 сўм ёки 15 евроцентни ташкил қилмоқда. Бироқ, қовунни Германияга етказиб бериш учун тахминан 40 евроцент, қадоқлаш ва бошқа расмиятчиликларга ҳар кг учун 20 цент керак бўлади. Шу боис, экспортёрнинг даромадини ҳисобга олмаганда, Германияга етказиб бериладиган қовун нархи ҳар бир кг учун камида 75 евроцентни ташкил этади. Шунга кўра, бу ҳолда супермаркетлар устама нархи унчалик юқори эмас, чунки, умуман ишчи кучи ва кўчмас мулк харажатлари туфайли Европа Иттифоқи супермаркетларининг устама нархи Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатларига қараганда анча юқоридир.

Шунингдек ўқинг: Ўтган икки ҳафта ичида Ўзбекистонда тарвузнинг улгуржи нархи 44 фоизга ошди

Германия супермаркетларида Ўзбекистондан хўраки узум ҳам бор. Нарх белгиларида навлар номи кўрсатилмаган бўлса-да, ўзбек навларидан иккита энг машҳури сотувда: Оқ Ҳусайни ва Қора Кишмиш. «Оқ Ҳусайни» ёки унинг машҳур «Келин бармоқ» (“Дамские пальчики”) номли тури Германияда ҳар бир кг учун 4,49 еврога (кг учун 56 350 сўм) сотилади. Бу нав, асосан, меванинг шакли учун қадрланади, унинг камчилиги эса уруғлари мавжудлигидир. «Қора Кишмиш» – уруғсиз нав бўлиб, 1 еврога арзон сотилмоқда – кг учун 3,49 евро (кг учун 43 800 сўм).

Ўзбекистонда узумнинг иккала нави ҳам ҳозирги кунда 9 000 дан 12 000 сўмгача улгуржи нархларда сотиляпти. Фермерлар юқори сифатли узум учун 15 минг сўм ҳам олишлари мумкин. Яъни, айни пайтда Ўзбекистонда бу навларни ҳар бир кг учун 72 евроцентдан 1,2 еврогача бўлган нархларда сотиб олса бўлади.

Қайд этиш жоизки, 2020 йилда ҳам Ўзбекистон Германияга қовун ва хўраки узум экспорт қилган. Ўшанда мавсум давомида 500 тонна қовун ва 17 тонна хўраки узум экспорт қилинган эди. Aлбатта, бу Ўзбекистондан ҳар икки товар экспортининг ҳам умумий ҳажмига нисбатан унчалик катта ҳажм эмас ва бу товарлар, асосан, этник дўконларда сотилади. Чунки, бу маҳсулотлар Германиядаги анъанавий супермаркетлар тармоғида нарх ва сифат жиҳатидан Испания, Греция, ва Италия  маҳсулотлари билан рақобатлашиши қийин.

Шундай бўлса -да, ҳар йили Германияга экспорт қилинадиган қовун ва узум ҳажмининг ўзи муҳим ютуқ. Зеро, этник дўконлардан нафақат собиқ СССР муҳожирлари, балки, Германиянинг бошқа аҳолиси ҳам маҳсулот харид қилади. Ва шу тариқа германияликлар Ўзбекистон мевалари билан танишиб, уларнинг юқори таъм сифатини баҳолаши мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

1 comment

Shuhrat 31 Авг 21 at 16:37

Bizda nima uchun arzon 1 kg uzum 4000 so’m ishlagan odamni ro’zg’orni but qilish qiyin.

Reply

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин