Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон хўраки узуми экспорти: ҳажми кўпайган, даромад эса пасайган
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистон хўраки узуми экспорти: ҳажми кўпайган, даромад эса пасайган

2021 йилнинг июль ойи бошидан сентябрь ойи охирига қадар Ўзбекистондан хўраки узум экспорти ҳажми жисмоний жиҳатдан ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 45 фоизга ошди. Бунга қарамай, ушбу позиция бўйича экспортдан тушган даромад миқдори 3%га камайди. Бу хусусда EastFruit мутахассислари хабар бермоқда.

Республика Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг июль ойи бошидан сентябрь охирига қадар Ўзбекистондан 111,1 минг тонна, қиймати эса 73,9 миллион долларлик хўраки узум экспорт қилинган бўлса, ўтган йилнинг шу даврида ушбу маҳсулот экспорти ҳажми 76,6 минг тонна, унинг қиймати эса 76,3 млн. АҚШ долларни ташкил қилди.

Шунга кўра, бу йил ўзбек узумини ташқи бозорга жўнатиш нархи – 2020 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 30-35% га паст, бу эса экспорт ҳажми жисмоний жиҳатдан кескин ошишига қарамай, даромад пасайишига олиб келди.

Шунингдек ўқинг: 2021 йилда Ўзбекистондан шафтоли ва нектарин экспорти 33 фоизга камайди

Ўзбекистондан хўраки узумнинг экспорт мавсуми июль ойидан бошланади. EastFruit мавсум ўрталарида  Россия бозорида ўзбек хўраки узумини етказиб бериш бўйича таклифлар талабдан сезиларли даражада ошиб кетгани ҳақида ёзган эди. Бу мазкур маҳсулотнинг асосий бозоридаги нархларга босим ўтказди, гарчи, сентябрь ойи бошига келиб, ўзбек узумининг нархи ўтган йилнинг шу давридаги нархларга нисбатан 20-30 фоиз паст бўлса-да. Экспорт статистикаси буни тасдиқлади.

2021 йилнинг июль-сентябрь ойларида Ўзбекистон хўраки узуми экспорти географиясига келсак, EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, бу маҳсулотнинг 95-99 фоизи уч давлат – Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон бозорларига етказиб берилган. Жумладан, экспортнинг қарийб 50 фоизи Россия, 35-40 фоизи Қозоғистон ва 10-15 фоизи Қирғизистон улушига тўғри келади. Бундан ташқари, 500 тоннадан бироз кўпроқ узум Украинага, 350 тоннаси Беларусга ва 20 тоннагача бўлган кичик партиялар Латвия ҳамда Мўғулистонга жўнатилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин