Бош саҳифаЯнгиликлар2021 йилда Ўзбекистондан шафтоли ва нектарин экспорти 33 фоизга камайди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

2021 йилда Ўзбекистондан шафтоли ва нектарин экспорти 33 фоизга камайди

Ўзбекистондан шафтоли ва нектаринни оммавий экспорт қилиш мавсуми июнь ойининг иккинчи ўн кунлигида бошланиб, сентябрь охиригача давом этади. Унинг давомийлиги тахминан 3,5-4 ойдир. Бу йил шафтоли/нектарин экспорти мавсуми одатий вақтда тугамоқда ва EastFruit таҳлилчилари ушбу маҳсулот экспортининг жисмоний ҳажми ва ундан тушган даромад миқдори бўйича дастлабки натижаларни жамлашди.

Мамлакат Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, июнь ойи бошидан сентябрь  охирига қадар Ўзбекистондан шафтоли ва нектарин экспорти ҳажми 55,2 минг тоннани, қиймати эса 43,6 миллион долларни ташкил қилди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан шафтоли/нектарин экспорти ҳажми 33 фоизга, экспортдан тушган даромад эса 29 фоизга камайди.

Бироқ, ўтган 2020 йилда Ўзбекистондан шафтоли/нектарин экспорти рекорд даражада бўлган. Агар жорий мавсум кўрсаткичлари охирги тўрт йилнинг ўртача кўрсаткичлари билан солиштириб кўрилса, 2021 йили ушбу маҳсулот экспорти ҳажми тўрт йиллик ўртача кўрсаткичга нисбатан 10 фоизга паст бўлганини кўриш мумкин.

Шуни қайд этиш жоизки, 2021 йилда шафтоли ва нектарин экспортидан тушган даромад деярли сўнгги тўрт йилликнинг ўртача кўрсаткичи даражасидадир. Сабаби, бу йилги мавсумда ўзбек шафтолиси ва нектаринини экспортга жўнатиш нархи 2017-2020 йиллардаги ўртача кўрсаткичдан  13 фоизга юқори бўлган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан рекорд ҳажмда олхўри экспорт қилинди

EastFruit

Ўзбекистонда тадқиқ қилинаётган помидор навлари жазирама иссиққа бардошлилигини кўрсатмоқда (видео)

EastFruit

Ўзбекистонда қудуқларни бурғилаш ва сувдан махсус фойдаланиш учун рухсатнома олишнинг янги тартиби жорий этилиши режалаштирилмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин