Ўтган йили Ўзбекистон мандарин импортини кескин оширди – жисмоний жиҳатдан ушбу маҳсулот импорти ҳажми 63,6 минг тоннага етди, бу 2021 йилга нисбатан 1,8 баробар кўпдир, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб.
“Коронавирус” туфайли 2020 йилги импорт ҳажми пасайишидан сўнг Ўзбекистон мандарин импортини нафақат тиклади, балки кетма-кет иккинчи йил оширмоқда ҳам. 2022 йили импорт ҳажмининг мутлақ қиймати билан бирга ўсиш суръати ҳам барча рекордларни янгилади.
2022 йилнинг декабрь ойида эълон қилинган «Ўзбекистон 2022 йилда олма, банан, киви, цитруслар ва бошқа мевалар импортини кескин оширди» сарлавҳали мақоламизда қайд этилганидек, импортнинг бундай юқори ўсиш суръатлари Ўзбекистоннинг халқаро савдосини либераллаштириш давом этаётгани билан қисман боғлиқдир. Хусусан, 2022 йилнинг ноябрь ойида цитрус мевалар ва банан импорти учун ноль ставкалар қўлланилиши яна бир бор узайтирилди.
«Импорт (олма, банан, киви, цитрус мевалар ва бошқа мевалар импорти) кескин ошишига яна бир сабаб 2021 йили олма ҳосили паст бўлганлиги ва 2021-2022 йиллардаги қиш мавсумида унинг нархи кескин ошгани бўлди. Учинчи сабаб – мамлакат аҳолиси сони жадал ўсиб ортиб бораётгани ва Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш суръатлари давом этаётгани ҳамда 2022 йилда мамлакатга келган хорижликлар сони ошганидир. Тўртинчи сабаб, албатта, озиқ-овқат чакана савдосининг давом этаётган жадал ривожланиши ва бу импорт қилинган мевалар реализациясида энг кучли сабаб ҳисобланади», деди БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.
Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда хитойлик инвесторлар 50 гектарлик йирик иссиқхона мажмуасини қуради
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон бозорига мандариннинг асосий етказиб берувчилари Покистон, Хитой ва Туркия бўлди. Жами импортнинг 96,2 фоизи ушбу мамлакатларнинг умумий улушига тўғри келади:
Покистон — 51,1 минг тонна (умумий импортнинг 80,3 фоизи);
Хитой — 5,8 минг тонна (9,1%);
Туркия — 4,3 минг тонна (6,8%);
Эрон — 778 тонна (1,2%);
Миср — 442 тонна (0,7%);
Бошқа мамлакатлар — 1,2 минг тонна (1,9%).
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!