Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон 2021 йилнинг ўтган 7 ойида рекорд даражада картошка импорт қилди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистон 2021 йилнинг ўтган 7 ойида рекорд даражада картошка импорт қилди

2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон умумий қиймати 35,4 миллион долларлик 310 минг тонна картошка импорт қилган. EastFruit таҳлилчилари қайд этишича, бу ўтган 20 йил мобайнидаги энг юқори кўрсаткичдир. Экспертларнинг фикрича, картошка импорти ҳажми ошиши ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлади.

Январь-июль ойларида картошка импорти бўйича аввалги рекорд ўтган 2020 йили қайд этилган эди. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг жастлабки 7 ойида картошка импорти жисмоний жиҳатдан ўтган йилги кўрсаткичдан 79,1 минг тоннага ёки 34 фоизга ошган.

Изоҳ: 2019 йилги маълумотлар – EastFruit таҳлилчиларининг ҳисоб-китоблари кўра, 2020-2021 йилги маълумотлар – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга картошка импортининг деярли бутун ҳажми (99,7%) олти мамлакатдан етказиб берилди:

Эрон – 119 минг тонна (умумий импорт ҳажмининг 38,5%и);

Қозоғистон – 85,0 минг тонна (27,4%);

Покистон – 75,5 минг тонна (24,4%);

Қирғизистон – 16,8 минг тонна (5,4%);

Нидерландия – 8,1 минг тонна (2,6%);

Россия – 4,2 минг тонна (1,4%);

Бошқа мамлакатлардан – 1 минг тонна (0,3%).

Ўзбекистондан картошка экспорти деярли йўқ. Республика Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь ойи бошидан 2021 йилнинг июль ойи охирига қадар, яъни, бир ярим йилдан кўпроқ вақт ичида картошка экспортининг умумий ҳажми атиги 2,9 минг тоннани ташкил этган.

EastFruitнинг «Ўзбекистонда картошка нархларининг кўтарилишига нима сабаб бўлди ва келажакда уни пасайтириш мумкинми?» сарлавҳали таҳлилий материалида кўрсатилганидек, сўнгги бир неча йил ичида импортнинг ўсиши ички бозордаги нарх барқарорлигини таъминловчи омиллардан бири бўлди.

2021 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 1,5 миллион тоннадан зиёд картошка етиштирилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,5 фоизга кўп. Мазкур ҳолат 2021 йилнинг январь-июль ойларида импорт ҳажми 310 минг тоннагача ошиши билан бирга, ушбу маҳсулотга жорий нархлар ўтган йилнинг сентябридаги даражада эканлигини, нархлар барқарорлигини  изоҳлайди. 2021 йилнинг 9 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон пойтахти бозорларида картошканинг ўртача улгуржи нархи 3000 сўм/кг ($0,28) бўлди. 2020 йилнинг худди шу санасида картошканинг ўртача улгуржи нархи худди шундай бўлган – 3000 сўм/кг ($0,29).

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Туркия бу йил 200 миллион долларлик хўраки узум экспортини режалаштирмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда хандон писта йиғим-терими якунланмоқда, аммо ҳосилнинг чўғи кам

EastFruit

Ўзбекистонда ёнғоқ нархи 25 фоизга юқори

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин