Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон 2021 йилда Беларусга карам экспортини оширди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистон 2021 йилда Беларусга карам экспортини оширди

EastFruit таҳлилий гуруҳи маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон Беларусга сархил оқ бошли карам, шунингдек, брокколи ва гулкарам экспортини сезиларли даражада оширишга муваффақ бўлди. 2021 йилнинг 8 ойида ўзбек оқ карами экспорти рекорд даражадаги 2,7 минг тоннага етди, брокколи ва гулкарам экспорти эса ҳозирча 57 тоннагача ошди. Ва бу ҳам етказиб бериш бўйича янги рекорддир.

Иқлим шароити туфайли Ўзбекистон янги ҳосил эртаги (ёш) карами экспортини  март ойиданоқ бошлаши мумкин – бу маҳаллий етиштирилган карамнинг Беларусь бозорига чиқишидан уч ой олдин амалга оширилади. Шунга кўра, Ўзбекистондан Беларусга ёш оқ бошли карамнинг оммавий етказиб берилиши март ойида бошланган ва апрель ойида юқори нуқтага етган, яъни 1000 тоннадан зиёд карам етказиб берилган эди. Апрель ойида Ўзбекистонда Беларусга асосан, гулкарам ва брокколи етказиб берилди.

Шунингдек, биз жорий йилда Ўзбекистонда етиштириладиган хўраки лавлаги ва пиёзнинг Беларусь бозорига экспорти ўсганини қайд этмоқчимиз. Ўзбекистон 1,9 минг тонна пиёз ва 434 тонна лавлаги экспорт қилди. Пиёз экспорти 5 фоиз, лавлаги экспорти эса 74 фоиз ошди. Тўғри, лавлагига бўлган талабнинг кескин ўсишига асосий сабаб, бу турдаги сабзавот нархи барча рекордларни забт этган Россия бозоридаги вазият эди. Шунга кўра, Россия минтақанинг барча мамлакатларидан лавлаги ва сабзи импорт қила бошлади, жумладан, домино эффектига олиб келган Марказий Осиёдан ҳам, Беларусдан ҳам. Россияга сабзавот етказиб берадиган кўплаб мамлакатларда бу товарнинг нархи кескин ошди.

Лекин Ўзбекистондан Беларусга иссиқхона помидорлари 31 фоиз камроқ экспорт қилинди. Бу ерда вазият аксинча кечди – Беларуснинг ўзи бу турдаги маҳсулотни етиштиришни ҳам, экспортни ҳам кўпайтирди, шунинг учун унинг импортга бўлган эҳтиёжи сезиларли даражада камайди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин