Бош саҳифаЯнгиликларОзарбайжонда анор ҳосили ўтган йилги даражада сақланиб қолади, маҳсулот етиштириш харажатлари 50 фоизга ошди
Янгиликлар

Озарбайжонда анор ҳосили ўтган йилги даражада сақланиб қолади, маҳсулот етиштириш харажатлари 50 фоизга ошди

Озарбайжон Анор етиштирувчилар ва экспортёрлар ассоциацияси маълумотларига кўра, ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоялаш воситалари (ЎҲВ) нархи қимматлагани туфайли фермер хўжаликларининг харажатлари 50 фоизга ошган. Бу ҳақида Fruit-inform Reporter АА ҳаволасига асосланиб хабар бермоқда.

Мамлакатда анор йиғим-терими бошланди.  Бироқ, дилерлар жуда паст нархлар айтишмоқда. Шу боис, Ассоциация фермерларни маҳсулотларини жуда арзон нархда сотмасликка чақирди. Соҳа вакилларининг фикрича, 1 килограмм анорнинг улгуржи нархи камида 2 манат (1,18 доллар) бўлиши керак.

Бу йил баҳорда ҳаво салқин бўлгани учун гуллаш вақти ўзгарди ва анор ҳосили йиғиш даври одатдагидан кечроқ бошланди. Дастлабки прогнозларга кўра, бу йил Озарбайжонда худди ўтган йилгидек ҳажмда анор етиштирилади.

Экспортнинг асосий қисми Россия ҳиссасига тўғри келади. 2021 йилда у ерга 14 минг тоннага яқин маҳсулот жўнатилган эди.  Етказиб бериш географияси Яқин Шарқ мамлакатлари ҳисобига кенгайтирилиши мумкин.  Масалан, ўтган йили маҳсулотнинг бир қисми Қатарга жўнатилган.

Озарбайжон фермерлари Қозоғистон, шунингдек, Европа Иттифоқи мамлакатлари бозорини истиқболли санамоқда. Боғдорчиликка ихтисослашган бир неча корхоналар GlobalG.А.P. сертификатига эгадир ва бу мевани Европа мамлакатларига сотиш имконини беради.

2021 йили Озарбайжонда 185 минг тонна анор ҳосили йиғиб олиниб, шундан 22 минг тоннаси экспорт қилинган. Ўшанда хорижга анор экспортидан тушган даромад 29,3 миллион долларга етган эди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин